Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг кўп солиқ тўламаслик ҳолатлари савдо ва умумий овқатланиш соҳасида аниқланди – Солиқ қўмитаси
Солиқ қўмитаси томонидан ўтказилган аудит натижаларига кўра, энг кўп солиқ тўламаслик ҳолатлари савдо ва умумий овқатланиш соҳасида аниқланган. Шунингдек, ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳасида ҳам бу кўрсаткич юқори бўлган.
Фото: Shutterstock
2025 йилнинг январ-ноябр ойларида давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқларни тўламаслик хавфи юқори бўлган 3305 та тадбиркорлик субъектида аудит ўтказилган. Бу ушбу даврда фаолият кўрсатган жами солиқ тўловчиларнинг (563,9 мингта) 0,6 фоизини ташкил этади, дейилади қўмита хабарида.
Бунда аниқланган солиқ хавфи суммаси 10,7 трлн сўм, солиқ аудитида аниқланган сумма – 12,1 трлн сўм бўлган.
Солиқ аудитида аниқланган сумма соҳалар кесимида:
- савдо ва умумий овқатланиш соҳасида – 7,7 трлн сўм (64 фоиз);
- ишлаб чиқариш соҳасида – 1,1 трлн сўм (9,2 фоиз);
- қурилиш соҳасида – 1,1 трлн сўм (9,3 фоиз);
- хизмат кўрсатиш соҳасида – 858,8 млрд сўм (7,1 фоиз);
- қишлоқ хўжалиги соҳасида – 610,9 млрд сўм (5,1 фоиз);
- транспорт соҳасида – 316 млрд сўм (2,6 фоиз);
- бошқа соҳаларда – 326,6 млрд сўм (2,7 фоиз).
Ўтказилган солиқ аудитларида 1 594 та солиқ тўловчида 21,2 трлн сўмдан ортиқ солиқ базаси яширилган:
- 584 та субъектда 8,8 трлн сўмлик реализация қилинган товарлар суммаси кўрсатилмаган;
- 508 та субъектда 6,2 трлн сўмлик товарлар инвентаризация пайтида омбор ёки реализация жойида мавжуд бўлмаган;
- 502 та субъектда 6,2 трлн сўмлик кирим қилинмаган товарлар сақланган ва (ёки) реализация қилинган.
Қўмита ҳозирда тўлов муддати келган солиқлар миқдори 6,5 триллион сўм бўлиб, шундан 3,4 триллион сўми (46 фоиз) тўланганини маълум қилган.
Мавзуга оид
11:04
Ноябр ойида автобозор: сотувлар тенденцияси ва асосий кўрсаткичлар
21:21 / 19.12.2025
Солиқ рўйхатидан ўтмаган хорижий онлайн платформалар блокланиши мумкин
13:18 / 18.12.2025
1 январдан “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади
11:40 / 16.12.2025