Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулдан Самарқандга учган самолёт маст йўловчи туфайли фавқулодда қўнди
Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолёти маст йўловчининг «номуносиб муносабати» туфайли Урганчга қўнди.
Фото: Vasilyev Serge / Flickr
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Истанбул – Самарқанд йўналишидаги HY276 рейси самолёти 29 декабр куни йўловчилардан бирининг «ножўя хулқ-атвори» сабабли Урганч халқаро аэропортига фавқулодда қўнди.
«Мазкур рейснинг йўловчиларидан бири маст ҳолатда бошқа йўловчилар ва экипаж аъзоларига нисбатан номуносиб муносабатда бўлган. Йўловчи кейинги суриштирув ишларини олиб бориш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига топширилди», дейилади хабарда.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси можаронинг бошқа тафсилотларини келтирмади.
Ўзбекистонда самолёт бортида тартиб ва хавфсизликни бузган йўловчилар маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин - ҳодисанинг оғирлигига қараб.
Ҳуқуқбузарликларга тажовузкор хатти-ҳаракатлар, уятли сўзлар, экипажнинг қонуний талабларини бажаришдан бош тортиш, муштлашув, йўловчилар ёки борт кузатувчиларига таҳдид қилиш, шунингдек, самолёт парвози жараёнига аралашишга уриниш киради. Бундай ҳолларда жарима ва маъмурий қамоқ, парвоз хавфсизлигига таҳдид солганда эса жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.
Экипаж қоидабузарни ушлаб туриш чораларини қўллаш, хизмат кўрсатишни чеклаш ва қўнишдан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириш ҳуқуқига эга. Экипаж талабларига бўйсунишдан бош тортиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қаралади.
Мутахассисларнинг эслатишича, ҳатто самолёт бортидаги «оддий маиший» можаро ҳам жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши ва келажакда парвозларни тақиқлаши мумкин.
Мавзуга оид
09:42 / 15.01.2026
Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши: Uzbekistan Airways, Jazeera ва Fly One Asia рейслари йўналишини ўзгартирди
20:37 / 13.01.2026
Қозоғистон осмонида Ўзбекистон ва Россия самолётлари хавфли яқинлашгани маълум бўлди
13:47 / 07.01.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчилар ўртасидаги жанжал бўйича чора кўрилди
09:01 / 06.01.2026