Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда интернетда лицензиясиз ҳолда хабар тарқатиш тақиқланди
Эндиликда, ўта ваҳимали сарлавҳалардан фойдаланиш, ахборотни бузиб кўрсатиш, контекстдан матнни ажратиб олиш ҳамда расмий манбалардан олинган ахборотни монтаж қилиш ҳам қонунбузилиши деб ҳисобланади.
Пекин киберхавфсизлик бошқармаси интернет янгиликларини тартибга солиш бўйича бир ойлик махсус кампания бошлади, деб хабар берди Хитой марказий телевидениеси (CCTV).
"Пекин киберхавфсизлик бошқармаси интернетда янгиликлар тарқатилишини тартибга солиш, етакчи ОАВ таъсирини ошириш ва соғлом интернет маконн шакллантириш мақсадида бир ойлик “Тоза пойтахт – тоза манбалар, ростгўй овоз” кампаниясини бошлади. Кампания интернет янгиликлар соҳасида ахборот хизматларининг ноқонуний ва нотўғри фаолият юритишининг олдини олиш ва бунга чек қўйишга қаратилган", - дейилади CCTV хабарида.
Хабарга кўра, эндиликда тегишли лицензиясиз интервю олиш, янгиликларни таҳрир қилиш ва тарқатиш тақиқланади.
Шунингдек, ўта ваҳимали сарлавҳалардан фойдаланиш, ахборотни бузиб кўрсатиш, контекстдан матнни ажратиб олиш ҳамда расмий манбалардан олинган ахборотни монтаж қилиш ҳам қонунбузилиши деб ҳисобланади.
Қайд этилишича, аккаунтлар тавсифи, сурати ва номларида расмий ОАВдаги билан бир хил ёки ўхшаш маълумотлардан фойдаланиш мумкин эмас. Шунингдек, жамоатчиликни чалғитиш мақсадида етакчи ОАВнинг фотосуратларидан фойдаланган аккаунтлар ва сайтлар ҳам кузатув остида бўлади.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026