Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талабаларни ишга олиш қонунга зид эмас — вазирлик изоҳ берди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги талабаларни ишга қабул қилиш қонунга хилоф эмаслигини маълум қилди: талабаларга ишлаш бўйича чеклов йўқ, ҳатто тўлиқ 1 ставкада ишлаш ҳам мумкин.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги талабалар бандлигига оид энг кўп берилган саволлардан бирига — “талабани ишга олиш қонунга зидми?” — деган масалага аниқлик киритди.
Вазирлик маълум қилишича, талабаларнинг ишлашига ҳеч қандай чеклов йўқ, заруратга кўра улар тўлиқ 1 ставкада ҳам ишлаши мумкин.
Педагогика йўналишида ўқиётган талабалар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида педагоглик фаолиятини амалга ошириши мумкин.
Бошқа ташкилотларда эса талабалар дипломига мувофиқ ёки малака талаб қилинмайдиган ишларда ишлаши мумкин.