Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик талабалар қайси давлатларни танламоқда?
2026 йилнинг дастлабки уч ойида қарийб 6 минг нафар Ўзбекистон фуқароси таълим олиш мақсадида хорижга сафар қилди. Энг оммабоп йўналишлар орасида Россия, Жанубий Корея ва Қирғизистон етакчилик қилмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–март ойларида 5 862 нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш мақсадида чет элга чиққан.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 минг нафарга ёки 21,2 фоизга камайган.
Ҳисоботга кўра, мазкур даврда ўзбекистонликлар таълим учун энг кўп қуйидаги давлатларни танлаган:
— Россия — 1 241 нафар;
— Жанубий Корея — 1 131 нафар;
— Қирғизистон — 1 059 нафар;
— Хитой — 424 нафар;
— Туркия — 423 нафар;
— Тожикистон — 381 нафар;
— Буюк Британия — 292 нафар;
— бошқа давлатлар — 911 нафар.
Статистикага кўра, Россия ва Жанубий Корея ўзбекистонлик талабалар учун энг талаб юқори бўлган таълим йўналишлари бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
10:04 / 14.05.2026
Ўқитувчи тайёрлаш сифати давлат назоратига олинади
20:24 / 07.05.2026
Жаҳондаги зиддиятлар: талаба-ёшлар қандай фикрда?
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
11:11 / 17.02.2026