Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё Кубоги чоракфиналида пеналтилар сериясида мағлуб бўлди
Ўйиннинг асосий вақти ва қўшимча таймларда ҳисоб очилмади. Пеналтилар сериясида 2:4 ҳисобида Хитой ёшлари ғалаба қозонди.
Фото: ЎФА
Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалар ўртасида Осиё Кубоги чоракфиналида Ўзбекистон U23 терма жамоаси Хитой ёшлар терма жамоаси билан куч синашди.
Ўйиннинг асосий вақти ва қўшимча таймларда ҳисоб очилмади.
Пеналтилар сериясида 2:4 ҳисобида Хитой ёшлари ғалаба қозонди.
U23 Осиё Кубоги бу йилги мавсумининг бошқаларидан фарқли жиҳати шундаки, унда Олимпиада йўлланмаси ўйналмайди. Шу сабабли, кўплаб жамоалар асосий таркиб билан иштирок этмаяпти.
U23 Осиё Кубоги 2013 йилдан бери ўтказилади. Унда Япония ёшлари энг кўп – 2 марта ғолиб чиққан, шу жумладан сўнгги турнирда ҳам. Шунингдек, Ироқ, Ўзбекистон, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони ҳисобида биттадан ғалаба бор.
Мавзуга оид
19:10 / 14.01.2026
Ўзбекистон U23 Осиё Кубоги чоракфиналида Хитой билан ўйнайди
18:27 / 13.01.2026
Ўзбекистон U23 гуруҳда биринчи ўрин билан Осиё Кубоги плей-офф босқичига чиқди
20:58 / 10.01.2026
Ўзбекистон U23 жамоаси Осиё Кубогидаги иккинчи баҳсда дуранг ўйнади
21:44 / 07.01.2026