Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг кучли армиялар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Global Firepower Index’нинг янгиланган рейтингида Ўзбекистон қуролли кучлари Марказий Осиёда биринчи, МДҲ давлатлари орасида учинчи ва дунёнинг 145 мамлакати орасида 53-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон армияси ҳарбий салоҳият бўйича 145 та давлат орасида 53-ўринда қайд этилди. Бу ҳақда Global Firepower Index’нинг янгиланган рейтингида келтириб ўтилган.
Мутахассислар қуролли кучларни олтмишдан ортиқ параметрлар бўйича баҳолаган. Уларнинг асосийлари қаторида мудофаага маблағ сарфланиши даражаси, техник таъминот, армия сони, танклар, кемалар, самолётлар ва бошқа ҳарбий техникаларнинг миқдори, нефт маҳсулотлари мавжудлиги, давлатнинг географик хусусиятлари, ишлаб чиқариш ва баъзи ресурслар истеъмоли, логистик имкониятлар каби мезонлар ҳисобга олинган.
Рейтингга кўра, Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон армияси ҳарбий салоҳият бўйича биринчи ўринни эгаллаган. Чегарадош мамлакатлар: Қозоғистон 58-ўрин, Туркманистон 78-ўрин, Тожикистон 100-ўрин, Қирғизистон 109-ўрин, Афғонистон эса 121-ўринда қайд этилган.
Собиқ СССР давлатлари орасида Ўзбекистон учинчи ўринни эгаллаб, фақатгина Россия (2-ўрин) ва Украина (20-ўрин) армияларидан ортда қолди.
Янгиланган рейтингда ҳарбий салоҳияти дунё бўйича энг юқори баҳоланган давлатлар Топ-10 талиги қуйидагича:
- АҚШ;
- Россия;
- Хитой;
- Ҳиндистон;
- Жанубий Корея;
- Франция;
- Япония;
- Буюк Британия;
- Туркия;
- Италия.
Рўйхатнинг энг қуйи поғонасидан Бутан, Белиз, Марказий Африка Республикаси каби мамлакатлар ўрин олган.
Мавзуга оид
22:21 / 01.02.2026
Эрон ЕИ мамлакатлари армияларини "террорчи гуруҳлар" рўйхатига киритди
14:26 / 31.01.2026
Сирдарёда пул учун Россия армиясига ёлланган 60 ёшли шахс 5 йилга қамалди
07:44 / 19.01.2026
Рейтинг: дунёдаги энг қудратли 50 та армия
13:30 / 30.12.2025