Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина, Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг биринчи раунди якунланди
Абу-Дабида АҚШ воситачилигида Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг биринчи раунди якунланди. Улар 24 январ куни давом эттирилади.
Фото: REUTERS
Абу-Дабида АҚШнинг Украинадаги урушни тўхтатиш режаси бўйича Украина, Россия ва АҚШ ўртасидаги тўғридан тўғри музокараларнинг биринчи раунди якунланди. “Бугунга музокаралар тугади”, — деб маълум қилди Украина президенти маъмурияти жума куни, 23 январ кечқурун.
Абу-Дабидаги биринчи учрашув мавзуси урушга нуқта қўйиши мумкин бўлган “белгиловчи омиллар” бўлганини Украина томонидан бош музокарачи Рустем Умеров X платформасида билдирди. Шунингдек, гап “музокара жараёнининг кейинги мантиғи” ҳақида ҳам кетган.
Умеровнинг сўзларига кўра, қўшимча учрашувлар 24 январ кунига режалаштирилган. Уч давлат вакиллари Россия қўшни давлатга қарши бошлаган уруш бошланганидан бери илк марта АҚШнинг тинчлик режаси бўйича маслаҳатлашувлар ўтказмоқда.
Музокаралар бошланишидан сал олдин Москва ўзининг энг юқори талабини яна бир бор тасдиқлади: Украина армияси Донбасснинг бутун ҳудудидан, шу жумладан аввал Россия назоратида бўлмаган ҳудудлардан ҳам чиқиб кетиши керак. AFP агентлиги қайд этишича, Украина буни қатъий рад этади.
Мавзуга оид
11:10
Россия кечаси Киев ва Харкивдаги энергия объектларига яна зарба берди
09:12
Германия Шойгу баёнотига таяниб, Россиядан бўлган дезертирга бошпана бермади
08:53
Белгия хато сабаб “Тинчлик кенгаши”га Беларус ўрнига киритиб қўйилди
08:31