Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда Гуржистонга борган ўзбекистонликлар сони кескин ошган
2025 йилда Гуржистонга туристик мақсадларда сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари сони сезиларли кўпайган — ўтган йилга нисбатан 50,2 фоиз ўсиш қайд этилган.
Фото: Kun.uz
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 17,3 минг нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда Гуржистонга сафар қилган.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5 798 нафарга ёки 50,2 фоизга ошган.
Шунингдек, қўмита маълумотида Гуржистонга борган фуқаролар сафар мақсадлари бўйича қуйидагича келтирилган:
- саёҳат — 18 364 нафар;
- қариндошларни йўқлаш — 1 885 нафар;
- даволаниш — 27 нафар;
- хизмат юзасидан — 65 нафар;
- ўқиш — 31 нафар.
Мавзуга оид
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
18:51 / 29.05.2026
Тошкентда яхши яшаш учун қанча пул керак?
21:07 / 28.05.2026
Швейцария энг қиммат мамлакат мақомини бошқа давлатга бой берди
18:32 / 27.05.2026