Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёдаги бир корхонанинг 1,1 миллиард сўмлик қарзи бошқа тадбиркорга юклаб юборилди
«Ўзенергоинспекция» Сирдарёдаги бир корхонага электрдан ноқонуний фойдаланганлик важи билан 1,1 миллиард сўмлик қўшимча қарздорлик ҳисоблади. Ўрганишлар давомида белгиланган қарз суммаси бошқа ташкилотга тегишли эканлиги маълум бўлди.
Сирдарё вилоятидаги «Р.А.» МЧЖ раҳбари корхонага электр энергиясидан 1,1 млрд сўм миқдорида асоссиз қарздорлик ҳисобланганидан норозилигини билдириб мурожаат қилди, дея хабар берди Бизнес-омбудсман матбуот хизмати.
Қайд этилишича, «Ўзенергоинспекция» вилоят бошқармаси томонидан тадбиркор электрдан ноқонуний фойдаланганлиги таъкидланиб, қўшимча қарздорлик ҳисоблаш бўйича кўрсатма берилган.
Ўрганишлар давомида тадбиркорнинг аслида бошқа корхонага қонуний тартибда субистеъмолчи сифатида улангани ва юзага келган қарздорлик ҳам аслида мана шу корхонага тегишли экани маълум бўлган ҳамда асоссиз ҳисобланган 1 миллиард сўмдан ортиқ тўлов бекор қилинган. Шу билан бирга, қонунбузилишига йўл қўйган электр тармоқлари корхонаси масъулига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Аввалроқ, тадбиркорга қўлланган 7,4 млрд сўмлик ноқонуний жарима бекор қилингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
07:31 / 08.05.2026
Хусусий тиббиёт ташкилотларига трансплантация қилишга рухсат берилади
07:27 / 08.05.2026
Хусусий тиббиёт ташкилотларига давлат бюджети ҳисобидан хизмат кўрсатишга рухсат берилди
20:40 / 04.05.2026
96 минг сўмлик ҳаракат учун 140 млрд сўм жарима — мутахассис тадбиркорларни банкрот ҳолатига олиб келаётган маркировка жарималари ҳақида
19:05 / 26.04.2026