Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда эпидемияга айланиши мумкин бўлган бедаво вирус тарқалмоқда
Юзга яқин киши карантинга жойлаштирилган, беморлар Калкуттадаги шифохоналарда даволанмоқда. Бир беморнинг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
Ҳиндистон ҳукумати хавфли Нипах вируси тарқалишини тўхтатишга уринмоқда, деб хабар берди The Independent.
"Ҳиндистон Ғарбий Бенгалия штатида касаллик юқтириш билан боғлиқ бешта ҳолат тасдиқланганидан сўнг Нипах вируси тарқалишининг олдини олишга уринмоқда", — дейилади хабарда.
Нашрнинг ёзишича, юзга яқин киши карантинга жойлаштирилган, беморлар Калкуттадаги шифохоналарда даволанмоқда. Бир беморнинг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
Нипах вируси ўлимга олиб боради ва ҳозирча унинг давоси топилмаган. У кўршапалаклар ва зарарланган мевалар орқали юқиши мумкин.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026
Ҳиндистон Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини қўллаб-қувватлади
18:16 / 12.05.2026