Форум дунё бўйлаб етакчи финтех компаниялар, тўлов тизимлари ва технологик платформаларнинг юқори даражадаги раҳбарларидан иборат чекланган гуруҳни жамлади. Тадбир анъанавий равишда фақат executive-only форматида ўтказилади ва унда иштирок этиш фақат шахсий таклифномалар асосида амалга оширилади.

Форумда HUMO номидан Бошқарув раиси Улугбек Бахадиров ҳамда Кузатув кенгаши раисининг бош маслаҳатчиси Дмитрий Даниленко иштирок этди.

MO·MENTS 2026 доирасида иштирокчилар глобал финтех саноатининг асосий ривожланиш йўналишларини муҳокама қилди, жумладан, молиявий хизматларга сунъий интеллектни жорий этиш, супер-иловалар тараққиёти ҳамда трансчегаравий тўлов ечимларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

HUMO вакиллари халқаро ҳамкорлар ва бозор иштирокчилари билан қатор учрашувлар ўтказиб, ҳамкорлик истиқболлари, тажриба алмашиш ҳамда Ўзбекистон тўлов инфратузилмасига илғор технологик ечимларни жорий этиш масалаларини кўриб чиқди.

HUMOʼнинг MO·MENTS 2026 форумидаги иштироки компаниянинг глобал финтех экотизимига интеграциялашув ҳамда Ўзбекистоннинг рақамли молиявий хизматлар соҳасидаги халқаро майдондаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган стратегик йўналишини тасдиқлайди.

HUMO халқаро тажрибалар ва инновацияларга асосланган ҳолда миллий тўлов тизимини мунтазам ривожлантиришни давом эттирмоқда.

Маълумот учун:

HUMO – Ўзбекистон Республикасининг миллий тўлов тизими ва мамлакат молиявий инфратузилмасининг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Тизим нақдсиз тўловларни ривожлантиради, ўз тўлов инфратузилмасини шакллантиради, замонавий технологик ечимларни жорий этади ҳамда тўлов усулларини кенгайтиради, жумладан QR-тўловлар ва трансчегаравий операцияларни ривожлантириб, рақамли иқтисодиёт тараққиётига ҳисса қўшади.

 Sayt | Instagram | Facebook | Telegram | Linkedin