Ўзбекистон | 17:00
569
3 дақиқада ўқилади
Реклама

HUMO кўмагида Малайзияда ўзбекистонлик ёшларни бирлаштирган Ёшлар куни тадбири ўтказилди

27 июнь куни Куала-Лумпурда Ўзбекистон Ёшлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. HUMO миллий тўлов тизимининг кўмагида Малайзиядаги Ўзбекистон Ёшлари Умумжаҳон Ассоциацияси (WAYU Malaysia) ташкил этган тадбир ушбу мамлакатда ўқиётган ва ишлаётган 150 нафардан зиёд ўзбекистонлик ёшларни жамлади.

Фото: HUMO

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг 28,5 мингдан зиёд ёш фуқаролари чет элда таълим олмоқда ва профессионал тажрибага эга бўлмоқда. Уларнинг кўпчилиги учун бундай ташаббуслар Ватан билан алоқаларни сақлаб қолиш, юртдошлар билан танишиш, тажриба алмашиш ва ўзини умумий ҳамжамиятнинг бир қисми сифатида ҳис қилишнинг муҳим имконияти саналади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси вакиллари, жумладан Сиёсий масалалар бўйича консул, Элчихона биринчи ва иккинчи котиби, мамлакатдаги етакчи университетлар талабалари, ёш мутахассислар ва ўзбек ҳамжамиятининг фаоллари қатнашдилар. Дастур доирасида расмий чиқишлар, WAYU Malaysia фаолиятининг тақдимоти, маданий дастур, нетворкинг ва Малайзиядаги ўзбек ёшлари ҳамжамиятининг энг фаол вакилларини тақдирлаш маросимини ўз ичига олди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси биринчи котиби Ботир Исмоилов очиб, қуйидагиларни қайд этди:

«Ватандан йироқда бўлсак ҳам, ягона катта оила бўлиб қоламиз ва Ўзбекистоннинг муносиб вакиллари ўлароқ, унинг шаънини шараф ва масъулият билан ҳимоя қилишимиз лозим. Эртага дунё Ўзбекистонга қандай кўз билан қараши айнан бизнинг бугунги хатти-ҳаракатларимиз ва ютуқларимизга боғлиқдир».

Шунингдек, у ёш юртдошлар чет элда Ўзбекистоннинг муносиб вакиллари бўлган ҳолда, билимлар ва профессионал камолотга эга бўлиш имкониятларидан фойдаланишлари муҳимлигини таъкидлади.

Чет элдаги ёш ўзбекистонликларни бирлаштирувчи ташаббусни қўллаб-қувватлаб, HUMO уларнинг Ватан билан алоқаларини сақлаб қолишга, юртдошлар ҳамжамиятини ривожлантиришга ва мулоқот, билим ҳамда профессионал тажриба алмашиш учун имкониятлар яратишга ўз ҳиссасини қўшади.

«HUMO учун бундай лойиҳалар – бу Ўзбекистон инсон капиталига инвестициядир. Бугунги кунда ёш юртдошларимиз чет элда билим ва халқаро тажрибага эга бўлмоқдалар, эртага эса, айнан улар янги технологиялар яратадилар, бизнесни, давлат институтлари ва мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантирадилар. Биз Ватан билан алоқани сақлаб қолишга ёрдам берадиган ва ёшларни умумий қадриятлар атрофида бирлаштирадиган ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз», — дея қайд этдилар HUMO вакиллари.

Тадбирнинг кўплаб қатнашчилари учун Малайзия нафақат ўқиш ва ишлаш маскани, балки доимий яшаш манзили ҳамдир. Халқаро тўлов сервисларини ривожлантириб, HUMO юртдошларнинг чет элдаги кундалик ҳаётини янада қулай қилишга интилади. Alipay+ билан ҳамкорлик туфайли, HUMO картаси соҳиблари дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатида, жумладан Малайзияда қўшимча тўлов воситаларини расмийлаштириб ўтирмай, одатий HUMO картасидан фойдаланиб миллионлаб савдо нуқталарида харид учун тўловларни амалга ошира оладилар.

Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | LinkedIn

Мунира Тошниёзова
Тайёрлаган Мунира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид