Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия элчихонаси Ўзбекистонни янги миграция сиёсати ҳақида хабардор қилди
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев меҳнат миграциясини такомиллаштириш ва ўзбекистонликларнинг Россияда қонуний меҳнат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларини муҳокама қилди.
Фото: Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси
Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси республика Ташқи ишлар вазирлигига 2025 йил октябрь ойида тасдиқланган Россия Федерацияси миграция сиёсатининг янги концепцияси ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов «РИА Новости» нашрига маълум қилди.
Қайд этилишича, Ерхов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев билан учрашиб, меҳнат миграциясини такомиллаштириш ва ўзбекистонликларнинг Россияда қонуний меҳнат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларини муҳокама қилган.
Ўзбекистон томони Россиядаги миграция текширувларида ўз фуқароларининг ҳуқуқлари ва инсоний қадр-қиммати камситилишига йўл қўймаслик муҳимлигини таъкидлаган.
«Ўз навбатида, биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимизга Россия президенти томонидан тасдиқланган миграция сиёсатимизнинг янги концепцияси, унинг асосий қоидалари ва талаблари ҳақида сўзлаб бердик», деди Ерхов бўлиб ўтган учрашув тафсилотлари ҳақида гапирар экан.
Элчининг таъкидлашича, учрашувда бир қатор консуллик-ҳуқуқий, жумладан, меҳнат миграцияси соҳасидаги вазият билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.
Россия президенти Владимир Путин 2025 йил 15 октябрда 2026-2030 йилларга мўлжалланган миграция сиёсати концепциясини тасдиқлади. Янги таҳрирда мигрантларнинг маданий ва ижтимоий интеграциясига, миллий хавфсизликни мустаҳкамлашга ва «Россия жамиятига хос қадриятларни» сақлаб қолишига эътибор кучайтирилган.
Мавзуга оид
23:08 / 05.02.2026
Санкт-Петербургда ноқонуний мигрантларни қидириш учун итлар ва дронлар ишга солинди
21:03 / 05.02.2026
2025 йилда 200 га яқин ўзбекистонлик Россиядан бошпана сўради
18:27 / 05.02.2026
Лавров Россия компаниялари Венесуэладан сиқиб чиқарилаётганини айтди
15:20 / 05.02.2026