Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кутилаётган ёмғирлар: тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши мумкин
21 феврал куни кутилаётган ёмғирлар сабаб республиканинг бир қатор тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Аҳоли ва ҳайдовчилар эҳтиёткор бўлишга чақирилди.
Фото: Kun.uz
Жорий йилнинг 21 феврал куни кутилаётган ёмғирлар ёғиши муносабати билан республиканинг айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.
Хусусан, қуйидаги ҳудудларда хавф юқори бўлиши мумкин:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари, шунингдек Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳри.
Мутахассислар тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирмоқда.
Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли мавжуд бўлиб, бу айрим жойларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
10:35 / 16.02.2026
Ҳафта давомида ҳарорат +25 даражагача исиши кутилмоқда
10:32 / 16.02.2026
Қатор вилоятларда сел ва сув тошқинлари бўйича огоҳлантириш эълон қилинди
14:33 / 14.02.2026
Яшин тушдими ёки AI маҳсули? Ҳокимлик Ўзгидромет хабарини рад этди
11:30 / 13.02.2026