Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд аэропорти Европа ва Марказий Осиёда энг тез ривожланаётган деб топилди
Самарқанд аэропортининг замонавий терминали орқали 2024 йилда 1,38 миллион йўловчи ўтган, бу аввалги йилга нисбатан 36,6 фоизга кўпдир.
Фото: Air Samarkand
Самарқанд халқаро аэропорти Европа ва Марказий Осиё минтақасида энг тез ривожланаётган аэропорт сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда Airport Technology портали Халқаро аэропортлар кенгаши (Airports Council International, ACI) расмий маълумотларига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд аэропортининг замонавий терминали орқали 2024 йилда 1,38 миллион йўловчи ўтган, бу аввалги йилга нисбатан 36,6 фоизга кўпдир. Бу кўрсаткич рейтингда кейинги ўринда турувчи Италиядаги Олбия аэропортининг йўловчи оқимини 18,4 фоизга оширган ўсиш суръатидан икки баробардан ортиқдир.
Таъкидланишича, 2022 йил бошида очилган янги терминал ҳар йили йўловчилар оқимининг узлуксиз рекорд ўсишини намойиш этмоқда: учиш ва қўнишлар сони 23 фоизга ошган. Аэропорт йўналишлар тармоғини учта ички ва 23 та халқаро йўналишга кенгайтирган. Циан (Хитой), Шарм-аш-Шайх (Миср), Туркистон (Қозоғистон), шунингдек, Россиянинг Тюмен, Нижний Новгород ва Иркутск шаҳарларига янги рейслар очилган.
Қайд этилишича, Европа ва Марказий Осиё аэропортлари йўловчилар оқимини пандемиядан олдинги кўрсаткичлардан ошириб, 2,5 миллиард йўловчига етказган.
Мавзуга оид
17:51
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг Самарқанд вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди
08:21
Самарқандда замонавий дор йўли қурилиши бошланди
08:51 / 18.02.2026
Туман сабаб Истанбул—Тошкент рейси Самарқандга йўналтирилди
16:37 / 17.02.2026