Самарқанд шаҳрида жойлашган Silk Road Samarkand халқаро туризм маркази ҳудудида замонавий дор йўли қурилиши ишлари бошланди.

Лойиҳага мувофиқ, дор йўлининг умумий узунлиги 1700 метрни ташкил этади. У 35 та кабинадан иборат бўлади. Ҳар бир кабина 10 нафаргача йўловчини ташиш имкониятига эга бўлиб, тизим соатига 1500 кишигача хизмат кўрсатиши кўзда тутилган.

Мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида туризм маркази ҳудудида ҳаракатланиш янада қулайлашиши, шунингдек, сайёҳлар учун ҳудудни тепадан томоша қилиш ва қўшимча дам олиш имкониятлари яратилиши кутилмоқда.