Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Axios: Трамп ҳали қарор қилмаган, аммо Эронга нисбатан ҳарбий вариантлар тақдим этилган
Трамп маъмурияти Эроннинг атом бомбаси яратиш йўли тўлиқ тўсилса, Теҳронга “рамзий” даражада ядровий бойитиш имкониятини сақлаб қолишга рухсат беришни кўзда тутувчи таклифни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда АҚШнинг юқори лавозимли амалдорларидан бири Axios нашрига айтган.
Нашр ёзишича, келишув учун кичик имконият мавжуд бўлса-да, АҚШ амалдорлари Эрон яқин кунларда тақдим этиши кутилган таклиф Трамп маъмурияти ва Яқин Шарқдаги доираларни ишонтириш учун жуда юқори талабларга жавоб бериши кераклигини таъкидламоқда.
«Президент Трамп мазмунли ва ички сиёсатда ҳимоя қила оладиган келишувни қабул қилишга тайёр бўлади. Агар эронликлар ҳужумнинг олдини олмоқчи бўлса, бизга рад этиб бўлмайдиган таклиф бериши керак. Улар имкониятни қўлдан чиқаришда давом этмоқда. Агар ўйин қилса, сабр кўпга чўзилмайди», — деди юқори лавозимли америкалик амалдор.
Ҳисоботда келтирилишича, Трампнинг яна бир катта маслаҳатчиси президент ҳали зарба бериш ҳақида қарор қабул қилмаганини таъкидлаган.
«Биз ҳали зарба бермаганимиздан билиб турибсиз. Балки у ҳеч қачон бундай қарор қабул қилмас. Ёки эртага уйғониб, “бўлди” дейиши мумкин», — деган у.
Маслаҳатчининг айтишича, Трампга Эрон бўйича турли ҳарбий сценарийлар тақдим этилган.
«Ҳар қандай ҳолат учун вариантлар бор. Айрим сценарийлар олий раҳбарни, унинг ўғлини ва руҳоний раҳбариятни йўқ қилишни назарда тутади», — дея изоҳ берган у. «Президент нимани танлайди — ҳеч ким билмайди. Менимча, у ўзи ҳам билмайди».
Яна бир маслаҳатчи эса шундай деган: «Трамп барча вариантларни очиқ қолдирмоқда. У исталган пайтда ҳужум ҳақида қарор қабул қилиши мумкин».
Мавзуга оид
21:20 / 04.06.2026
Байденнинг уруши Трампнинг урушига айланди — Сергей Лавров
20:10 / 04.06.2026
Россия ва АҚШ Аляска ва Чукотка ўртасидаги туннел бўйича шартнома имзолаши мумкин
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
08:27 / 04.06.2026