Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилдаги ўзбекистонликлар хавфсизлик чораларини кўришга чақирилди
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу мамлакатда бўлиб турган ватандошларга мурожаат билан чиқиб, ҳозирги вазиятни инобатга олган ҳолда хавфсизлик чораларига жиддий эътибор қаратишга чақирди ва қатор тавсиялар берди.
Элчихонанинг маълум қилишича, минтақада хавфсизлик ҳолати тез ўзгариши мумкинлиги сабабли, қуйидагилар тавсия этилади:
- Исроил расмий идоралари ва маҳаллий ҳокимият органларининг хабар ва кўрсатмаларига амал қилинг.
- Оммавий тадбирлар ўтказилаётган жойларга боришдан ва одамлар гавжум ҳудудларда узоқ вақт қолишдан сақланинг.
- Саёҳат ва ҳаракатланишни режалаштиришда эҳтиёткорликка риоя қилинг, айрим ҳудудларга сафарни вақтинча кечиктиришни кўриб чиқинг.
- Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларингизни доимо ўзингиз билан олиб юринг ҳамда яқинларингиз билан доимий алоқада бўлинг.
Баёнотда келтирилишича, элчихона билан қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланиш мумкин:
- 03-672-2466
- 03-672-2371
- 03-758-5075
- 03-758-5076
Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:
- +972 54 485 1397
Электрон почта: [email protected]
“Илтимос, вазиятга жиддий ёндашинг ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилинг”, – дейилади Ўзбекистоннинг Тел-Авивдаги элчихонаси чақириғида.
27 феврал куни АҚШ Давлат департаменти Америка ҳукуматининг Исроилда бўлиб турган, лекин фавқулодда муҳим позицияда бўлмаган ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига Исроилдан чиқиб кетишга рухсат берди. АҚШ террористик ҳуружлар ва ҳарбий низолар хавфи туфайли ўз фуқароларини Исроилга саёҳат қилиш режаларини қайта кўриб чиқишга чақирган.
Кеча, 26 феврал куни Женевада Эрон ядро дастури бўйича Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги раунди якунланди.
Мавзуга оид
08:40
Женевада Эроннинг ядро дастури бўйича музокаралар якунланди
20:59 / 26.02.2026
Эрон АҚШ билан эҳтимолий уруш оқибатларига тайёрланмоқда
15:24 / 26.02.2026
Bloomberg: РФ ва Эрон Хитойга нефт сотиш учун нарх уруши олиб бормоқда
00:01 / 26.02.2026