Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урушнинг биринчи куни. Эрон ва Исроилдан суратлар
АҚШ ва Исроил Теҳрон ва Эроннинг бошқа шаҳарларини бомбалади. Эрон бунга жавобан Исроил, Қатар, Баҳрайн ва БААга ҳужум қилди.
АҚШ ва Исроил 28 феврал куни эрталаб Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлади. Мамлакатдаги кўплаб обектларга, жумладан, олий раҳнамо оятуллоҳ Али Хоминаийнинг Теҳрондаги қароргоҳига ракета ва бомбалар орқали зарбалар берилди. Шунингдек, Керож (Теҳроннинг ядровий ва ҳарбий саноатнинг муҳим маркази бўлган ҳудуд), Исфахон, Кирмоншоҳ, Табриз ва бошқа йирик шаҳарларда зарбалар қайд этилган.
Нафақат ҳарбий объектлар, балки Эроннинг ҳарбий ва сиёсий раҳбарлари, жумладан, Али Хоминаий, президент Масъуд Пизишкиён ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси қўмондонлари Америка ва Исроил зарбаларининг асосий нишонлари сифатида белгилаб олинган.
Дастлабки зарбалардан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп видеомурожаат қилиб, Эрон кучларини қуролларни ташлашга чорлади ва акс ҳолда уларни муқаррар ўлим кутишидан огоҳлантирди. У Эрон халқига ҳам мурожаат қилиб, ҳужумлар тугагунича бошпаналарда қолишга, кейин эса «ҳокимиятни қўлга олиш»га чақирди.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Исроил ҳаракатларининг асосий мақсади – Эронда ядровий қурол пайдо бўлишига йўл қўймаслик эканини айтди ва бу амалиёт якунида «мард Эрон халқи ўз тақдирининг эгаси бўлиши учун шарт-шароит яратилиши»ни маълум қилди.
Эрон ҳукумати «вайронкор» жавоб қайтариш билан таҳдид қилди – ва Исроил ҳудуди бўйлаб зарбалар йўллади (мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди), кўп ўтмай АҚШнинг минтақадаги ҳарбий базалари ҳам ўққа тутилди. Қуйида 28 феврал куни Теҳронда ва Исроил ҳудудларида олинган фотосуратлар келтирилади.
t.me/israelsecurity
Atta Kenare / AFP / Scanpix / LETA
Amir Kholousi / ISNA / AFP / Scanpix / LETA
Amir Kholousi / ISNA / WANA / Scanpix / LETA
AFP / Scanpix / LETA
Majid Asgaripour / WANA (West Asia News Agency) / Reuters / Scanpix / LETA
Majid Asgaripour / WANA (West Asia News Agency) / Reuters / Scanpix / LETA
AP / Scanpix / LETA
AFP / Scanpix / LETA
AFP / Scanpix / LETA
Majid Asgaripour / WANA (West Asia News Agency) / Reuters / Scanpix / LETA
Sohrab / MEI / SIPA / Scanpix / LETA
Atta Kenare / AFP / Scanpix / LETA
Atta Kenare / AFP / Scanpix / LETA
Tasnim News Agency / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Исроил
Эронга берилган зарбалар билан бир вақтда Исроил Ливан жанубидаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати позицияларига бир нечта зарбалар берди. «Ҳизбуллоҳ» Эроннинг энг яқин иттифоқчиси бўлиб, у Исроилга ҳужум қилишга уринишидан хавотирлар бор эди. Эроннинг яна бир прокси гуруҳи – Ямандаги ҳусийчилари эса Исроилни ўққа тутишни ва Қизил денгизда кемалар қатновини блоклай бошлашини эълон қилган.
Исроилда фавқулодда ҳолат эълон қилинган, мактаблар, болалар боғчалари, давлат муассасалари ёпилди, кўнгилочар тадбирлар бекор қилинди. Исроил мудофаа кучлари захирадаги 70 минг аскар сафарбар қилинганини эълон қилди.
Эронга ҳужум бошланганидан тахминан уч соат ўтгач, Теҳрон жавоб ҳаракатларини амалга оширди. Ракеталар Исроилга, шунингдек, Кувайт, Қатар, Баҳрайн ва БААдаги Америка ҳарбий базаларига учирилган. АҚШнинг минтақадаги иттифоқчилари ҳам Эрон зарбаларига учради – Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда ҳам ҳаво тревогаси фаоллаштирилди, ҳолбуки қироллик аввалроқ АҚШга ўз ҳаво ҳудудидан Эронга ҳужум қилиш учун фойдаланишга рухсат бермаслигини маълум қилганди.
Rami Shlush / Reuters / Scanpix / LETA
Ahmad Gharabli / AFP / Scanpix / LETA
Rami Shlush / Reuters / Scanpix / LETA
Reuters / Scanpix / LETA
Hamad I Mohammed / Reuters / Scanpix / LETA
Altaf Qadri / AP / Scanpix / LETA
Эрон ва Исроил, шунингдек, Форс кўрфазидаги қатор мамлакатлар ўз ҳаво кенгликларини ёпишган.