Жаҳон | 15:46
2951
1 дақиқада ўқилади

АҚШ тўрт кун ичида қарийб 2 млрд долларлик ҳарбий техникасини йўқотди - ОАВ

АҚШнинг энг йирик йўқотиши Қатардаги базада жойлашган қиймати 1,1 млрд долларлик радиолокация тизими бўлган.

Фото: AP

АҚШ Эронга қарши ҳарбий операция бошлаганидан буён қарийб 2 млрд долларлик ҳарбий техникасидан айрилди, деб ёзмоқда Anadolu агентлиги.

Агентликнинг маълумот беришича, АҚШ умумий ҳисобда 1,902 млрд долларлик зарар кўрган.

Кувайтда Америка учта F-15E қирувчи самолётини йўқотган, уларнинг қиймати 282 млн доллар деб баҳоланмоқда. Пентагон самолётлар хатолик туфайли Кувайт томонидан уриб туширилганини маълум қилди.

Эрон қуролли кучларининг БААдаги THAAD ракетага қарши тизимига зарбаси оқибатида 500 млн долларлик зарар етган.

АҚШнинг энг йирик йўқотиши эса Қатардаги базада жойлашган қиймати 1,1 млрд долларлик радиолокация тизими бўлди, деб ёзади агентлик. Қайд этилишича, тизим низонинг биринчи кунидаёқ йўқ қилинган.

Эрон шунингдек, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Баҳрайндаги Бешинчи флоти таъминот марказига ҳам зарба берган. Бу ерда нархи 20 млн доллар бўлган иккита сунъий йўлдош алоқаси терминали ва бир нечта бино йўқ қилингани айтилмоқда.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид