Ўзбекистон | 20:38 / 05.03.2026
1728
1 дақиқада ўқилади

Мулкка қўйилган тақиқни давлат ижрочиси бекор қилиши мумкин бўлади

Давлат ижрочисининг қарори унда кўрсатилган шахсга мол-мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос бўлади.

Фото: Shutterstock

Янги қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритилди. Унга кўра, агар ундирувчи реализация қилинмаган мол-мулкни ўзида қолдириш таклифига розилик берса, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи идоралар томонидан мол-мулкка нисбатан қўйилган тақиқлар давлат ижрочисининг қарори асосида бекор қилинади.

Давлат ижрочисининг қарори унда кўрсатилган шахсга мол-мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос бўлади.

Бунда мол-мулк бўйича мавжуд мажбуриятлар унинг собиқ эгаси бўлган қарздор зиммасида қолади, бундан ундирувчи мазкур мажбуриятларни бажаришни ихтиёрий равишда ўз зиммасига олган ҳоллар мустасно.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид