Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Кубанинг «қулашини» башорат қилди
Биз Кубага барча нефть ва пул оқимларини тўхтатамиз, деди Оқ уй раҳбари.
Фото: Anadolu/Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп Кубада ҳукмрон режимнинг қулашини башорат қилди. Бу ҳақда у Politico нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Куба қулайди. Биз барча нефть таъминотини, барча пул оқимларини тўхтатамиз ёки ягона манба бўлган Венесуэладан барча таъминотни тўхтатамиз. Улар эса битим тузмоқчи», деди Трамп.
3 январь куни АҚШ ҳарбийлари «Мутлақ қатъият» операциясини ўтказди, унда Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес қўлга олиниб, АҚШга олиб кетилди.
2 март куни The Atlantic нашри АҚШ президенти Доналд Трампнинг навбатдаги «нишони» Куба бўлиши мумкинлиги ҳақида мақола чоп этди. Маъмуриятнинг аноним вакили нашрга АҚШ сўнгги ҳарбий амалиётларидан кейин «президент иштиёқни ҳис қилаётганини» айтган.
Мавзуга оид
23:32 / 02.04.2026
АҚШ бош прокурори Пэм Бонди истеъфога чиқади
23:13 / 02.04.2026
Эрондаги энг катта кўприк АҚШ ва Исроил зарбаси оқибатида вайрон бўлди
21:32 / 02.04.2026
АҚШда 51 йил аввалги қотиллик ДНК технологияси ёрдамида фош этилди
21:19 / 02.04.2026