Жаҳон | 20:51
1695
2 дақиқада ўқилади

Трамп Эроннинг «ёмон хулқи» туфайли янги нишонларга «жуда кучли» зарбалар берилишини айтди

Оқ уй раҳбари Америка-Исроил зарбалар кампанияси «Эрон таслим бўлмагунча ёки, эҳтимол, бутунлай қуламагунча», давом этишини маълум қилди.

Фото: Win McNamee/Getty Images

АҚШ Эрон минтақаларига ва Америка ва Исроил томонидан ҳали ҳужумга учрамаган бошқа гуруҳларга янги зарбалар беради, деди президент Доналд Трамп 7 март куни.

«Бугун Эронга жуда кучли зарба берилади! Эроннинг ёмон хатти-ҳаракатлари туфайли ҳозир шу пайтгача нишон ҳисобланмаган ҳудудлар ва одамлар гуруҳларини бутунлай йўқ қилиш ва муқаррар ўлим [варианти] жиддий кўриб чиқилмоқда», деб ёзди президент Truth Social’да. Америка-Исроил зарбалар кампанияси «улар таслим бўлмагунча ёки, эҳтимол, бутунлай қуламагунча», давом этади, деб қўшимча қилди Трамп.

Оқ уй раҳбари Эрон президенти Масъуд Пизишкиён Форс кўрфази давлатларидан ракета ва дронлар ҳужумлари учун узр сўраганидан кейин шундай мурожаат билан чиқди. Ўз навбатида Эрон раҳбари агар мамлакатига ҳужум уюштирилмаса, минтақадаги қўшниларга зарба бермаслигини ҳам қўшимча қилган эди.

«Ҳозир бомбалар туфайли чангдек тўзғиётган Эрон Яқин Шарқдаги қўшниларидан кечирим сўраб, таслим бўлди ва уларга бошқа ўқ узмасликка ваъда берди. Бу ваъда фақат АҚШ ва Исроилнинг шафқатсиз ҳужумлари туфайли берилган эди. Улар Яқин Шарқни эгаллаб, ўзига бўйсундиришга интилмоқда», деди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, Эрон АҚШ ва Исроил ҳужумларидан сўнг «Яқин Шарқдаги жанжалкаш» бўлишдан тўхтаб, «Яқин Шарқдаги омадсизга» айланган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид