Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Америка визаси учун 15 минг долларлик гаров дастурини кенгайтирди
Унга Гуржистон ва яна 11 та давлатни қўшди.
Фото: Depositphotos
АҚШ Давлат департаменти 2 апрелдан бошлаб виза гарови дастурини 50 та давлатга татбиқ этади - ушбу давлатлар фуқаролари B1 ва B2 бизнес ва сайёҳлик визаларини олишда 15 минг доллар тўлаши шарт бўлади. Гаров АҚШни ўз вақтида тарк этган ёки визадан фойдаланмаганларга қайтариб берилади.
38 давлатдан иборат амалдаги рўйхатга 12 та янги давлат қўшилади: Камбожа, Эфиопия, Гуржистон, Гренада, Лесото, Маврикий, Мўғулистон, Мозамбик, Никарагуа, Папуа-Янги Гвинея, Сейшел ороллари ва Тунис. Дастурдаги мамлакатларнинг аксарияти Африкадан. Давлат департаменти миграция хавфини баҳолаш асосида унга янги давлатларни киритиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Департамент маълумотларига кўра, дастур аллақачон ўз самарадорлигини исботлаган: гаров шартлари асосида виза олган мингга яқин хорижликларнинг 97 фоизи белгиланган муддатларда ватанига қайтган. Расмийлар Байден президентлигининг сўнгги йилида худди шу 50 мамлакатнинг 44 мингдан ортиқ фуқароси АҚШда бўлиш муддатини бузганига эътибор қаратмоқда.
Давлат департаментининг таъкидлашича, дастурнинг кенгайтирилиши йилига 800 миллион долларгача тежаш имконини беради, чунки мамлакатда ноқонуний бўлиб турган бир хорижликни депортация қилишнинг ўртача қиймати 18 минг доллардан ошади.
Виза гарови - Трамп маъмуриятининг миграция сиёсатини кенг миқёсда қатъийлаштиришнинг бир қисми.
Мавзуга оид
20:42 / 08.04.2026
Эрон сулҳдан кейин яна Ҳўрмуз бўғозини ёпди
20:13 / 08.04.2026
Эрон АҚШ ва Исроилни сулҳни бузганликда айблаб, БАА, Кувайт ва Баҳрайнга зарбалар берди
20:02 / 08.04.2026
Макрон, Мелони, Мерц, Стармер ва бошқалар Эрондаги уруш ҳақида баёнот берди
18:47 / 08.04.2026