Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШ ва Исроилни уран концентрати ишлаб чиқарувчи заводга зарба беришда айблади
Зарбалар пайтида ҳеч ким ҳалок бўлмаган, ҳозир аҳоли учун радиация хавфи ҳам йўқ.
АҚШ ва Исроил Эроннинг Язд вилоятидаги Эрдекан шаҳрида жойлашган уран концентрати ишлаб чиқарувчи заводга ҳужум қилди. Бу ҳақда Эрон атом энергетикаси ташкилоти маълум қилди.
Бугун Эрон расмийлари Эроннинг Хондаб шаҳридаги оғир сувли тадқиқот реакторига Америка-Исроил ҳужуми ҳақида ҳам хабар берди. Зарбалар пайтида ҳеч ким ҳалок бўлмаган, ҳозир аҳоли учун радиация хавфи ҳам йўқ.
24 март куни Эрон расмийлари Эрон-Россия қўшма лойиҳаси бўлган «Бушер» атом электр станцияси ҳудудига зарбалар берилганини эълон қилди. «Росатом» раҳбари Алексей Лихачев сўзларига кўра, «жиддий қоидабузарликлар ва вайронагарчиликлар йўқ».
АҚШ ва Исроил қуролли кучлари 28 февраль куни Эронга ҳужум қилди. Бунга жавобан Теҳрон Исроил ҳудуди ва Яқин Шарқ мамлакатларидаги Америка ҳарбий базаларига зарбалар бера бошлади, шунингдек, Ҳўрмуз бўғозидан кемалар ўтишини чеклади.
Мавзуга оид
11:00
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
21:30 / 25.06.2026
Ўлимга тик боққан одам – вулқон лаваси остида қолган фотограф
21:07 / 25.06.2026