Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Эронга яна кенг кўламли зарбалар билан таҳдид қилди
У Теҳрондан «ҳақиқий келишув» шартларини бажаришни талаб қилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп агар Теҳрон «ҳақиқий келишув»га риоя этмаса, Қўшма Штатлар Эронни ўққа тутишни қайтадан бошлашини маълум қилди.
У Truth Social ижтимоий тармоғидаги постида келишувга тўлиқ амал қилинмагунича Америка кемалари, самолётлари ва ҳарбийлари ўз жойларида қолиши ҳақида ёзган.
«Америка барча кемалари, самолётлари ва ҳарбий ходимлари, қўшимча ўқ-дорилар, қурол-яроғлар <...> эришилган ҳақиқий келишувга тўлиқ риоя қилинмагунча Эрон ва унинг атрофидаги ўз жойларида қолади. Агар бирор сабабга кўра бу содир бўлмаса, бу эса эҳтимолдан йироқ, у ҳолда ҳар қачонгидан ҳам кенг кўламли, такомиллашган ва кучли „отишма бошланади“», – дейилади Трампнинг постида.
У «сохта риторикалар»ни рад этиб, Эрон ва АҚШ ўртасидаги келишув Теҳроннинг ядро қуролидан воз кечиши ҳамда Ҳўрмуз бўғози кемалар қатнови учун очилишини назарда тутишини қайд этган.
АҚШ ва Эрон икки ҳафтага ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришган. Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ барча ҳарбий мақсадларига «ортиғи билан эришга» ва Эроннинг 10 банддан иборат тинчлик таклифини қабул қилган, у бу таклиф «музокаралар учун амалий асос бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги»ни айтган. Теҳрондагилар Трамп айтган режа ислом республикасига ҳужум қилинмаслиги бўйича кафолат, Ҳўрмуз бўғози устидан Эроннинг тўлиқ назорати, унинг уранни бойитиш ҳуқуқини тан олиш, барча санкцияларни бекор қилиш ҳамда товон тўланишини назарда тутади.
Мавзуга оид
08:55 / 29.06.2026
АҚШ ва Эрон яна ўзаро ҳужумларни тўхтатишга келишди
13:06 / 28.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида яна зарбалар алмашинуви бўлиб ўтди
20:23 / 27.06.2026
“Америкаликлар тузоққа тушди” — Эрон элчиси
11:40 / 27.06.2026