Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия прокуратураси Исроил ҳукумати раҳбарларига нисбатан 4596 йилгача қамоқ жазоси берилишини сўради
2025 йил ноябрда Истанбул бош прокуратураси Бинямин Нетаняҳу ва яна 34 нафар исроиллик амалдорни геноцид, Ғазо секторини бомбардимон қилиш, инсонпарварлик ёрдамини етказишга тўсқинлик қилишда айблаб, уларни ҳибсга олишга ордер берганди.
Туркия прокуратураси геноцид ва бошқа жиноятларда айбланиб сиртдан ҳибсга олинган Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу учун умрбод қамоқ жазоси берилишини сўради, деб хабар берди Hürriyet газетаси.
2025 йил ноябрда Истанбул бош прокуратураси Бинямин Нетаняҳу ва яна 34 нафар исроиллик амалдорни геноцид, Ғазо секторини бомбардимон қилиш, инсонпарварлик ёрдамини етказишга тўсқинлик қилишда айблаб, уларни ҳибсга олишга ордер берганди.
"Прокуратура Истанбулнинг ўта оғир жиноят ишлари бўйича 10-судига 35 нафар айбланувчига нисбатан 1102 йил 9 ойдан 4596 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилишини сўраб айблов хулосасини юборди. Улар орасида Нетаняҳу, мудофаа вазири Исраэл Кац, ундан аввал вазир бўлган Йоав Галлант, мерос ишлари бўйича вазир Амичай Элияху, миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир, қуролли кучлар бош штаби бошлиғи Эял Замир, ҳарбий-денгиз флоти раҳбари Давид Саар Саламалар бор", - дейилади газета хабарида.
Нашрнинг ёзишича, исроиллик амалдорлар инсониятга қарши жиноятлар, геноцид, эркинликдан маҳрум қилиш, ваҳшиёна муносабат, зарар етказиш, талончилик, транспорт воситаларини тортиб олиш каби жиноятларда айбланмоқда.
Уларга қарши тергов 2025 йил октябрда Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказмоқчи бўлган “Глобал флотилия” фаоллари Исроил ҳукумати томонидан қўлга олинганидан кейин бошланганди. Қайд этилишича, туркиялик фаоллар шифокорлар, жумладан, психологлар томонидан текширилганидан сўнг Туркияга депортация қилинган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроилнинг Эронга ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати вакилларига берган зарбалари учун Бинямин Нетаняҳуни кўп марта танқид қилган. Туркия етакчиси Анқара Исроил тажовузига дуч келаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирган.
Мавзуга оид
14:15
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25
Обама ва Трампнинг Эрон билан келишувлари нимаси билан фарқ қилади?
13:33 / 17.06.2026
«Менсиз Исроил бўлмасди» – Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳарбий тактикасини танқид қилди
19:23 / 16.06.2026