Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Эронга ултиматум қўйди
АҚШ президентининг сўзларига кўра, Эрон жуда тез ва осон таслим бўлади.
Фото: AP
Агар Эрон АҚШ таклиф қилаётган келишувга рози бўлмаса, Америка армияси Эрондаги барча электр станциялари ва кўприкларни ишдан чиқаради, деб ёзди президент Доналд Трамп Thruth Social ижтимоий тармоғида.
«Энди яхши бола бўлиш йўқ! Улар [Эрон] тезда таслим бўлади, осон таслим бўлади ва агар келишувни қабул қилмасалар, мен учун сўнгги 47 йил давомида бошқа президентлар қилмаган, аммо қилиниши зарур бўлган ишни қилиш шараф бўлади. Эроннинг ўлим машинасига барҳам бериш вақти келди!» — деди у.
Трампнинг қўшимча қилишича, 18 апрел куни Эрон «келишувни қўпол ҳолда бузиб» Ҳўрмуз бўғозида ўқ узган.
АҚШ президентининг сўзларига кўра, унинг вакиллари музокара ўтказиш учун Исломободга йўл олган.
18 апрел куни Эрон Ҳўрмуз бўғози қайтадан ёпилганини маълум қилди. Ҳарбийларнинг баёнотида айтилишича, бунга Вашингтон ваъдасига хилоф тарзда Эрон портларига келаётган ва портлардан чиқаётган кемаларни блоклашда давом этаётгани сабаб бўлган.
Мавзуга оид
17:58
Эрон бўғозни яна ёпиб қўйди. Бир неча кема ўққа тутилган
22:12 / 17.04.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғози очилганига қарамай, Эрон портлари блокадаси сақланиб қолишини айтди
22:08 / 17.04.2026
Эрон футбол клублари сулҳ фонида легионерларни қайтара бошлади
19:30 / 17.04.2026