АҚШ президентидан кейин, Россия етакчиси ҳам Пекинга борди. Ғарб билан қарама-қаршилик палласида Москва иқтисодий ва технологик таянч сифатида Хитойга кўпроқ суянмоқда.
 
Ташрифдан олдин Владимир Путин Днестрбўйи аҳолиси учун фуқаролик олиш жараёнини енгиллаштирди, сиёсатшунослар бунинг эҳтимолий оқибатлари ҳақида бонг уряпти. Украина эса Москвага йирик ҳужумлар уюштирди.