Жаҳон | 20:26
1404
3 дақиқада ўқилади

Трамп 80 ёшини катта тантана билан нишонлади

Оқ уй ҳовлисида UFC бўйича турнир ташкиллаштирилди.

Доналд Трамп 14 июн куни 80 ёшга тўлди. АҚШ президенти туғилган кунини ўзига хос услубда нишонлади – Оқ уй жанубий майсазорида UFC жанглари учун арена ўрнатилди. Трампнинг туғилган куни шарафига уюштирилган бу зиёфат 4 июл куни нишонланадиган АҚШнинг 250 йиллик байрамини нишонлашнинг норасмий бошланиши бўлди. Трамп UFC раҳбари Дана Уайт билан узоқ йиллик дўст ва бизнес ҳамкорлар ҳисобланади. Сиёсатшунослар фикрича, UFC томонидан қўллаб-қувватланиши ҳам Трампнинг иккинчи муддатга сайланишида ўз ҳиссасини қўшганди. Қуйида Америка президенти байрамидан олинган суратлар келтирилади.

Байрам тадбири бошланишида АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари учувчилари гуруҳи чиқиш қилди. Доналд Трамп бу жараённи Оқ уй балконида Дана Уайт билан бирга туриб кузатди.
Jacquelyn Martin / Reuters / Scanpix / LETA
Учувчилар гуруҳининг Оқ уй осмони устидаги манёврлари. Қирувчи самолётлар парвози чоғида АҚШ мадҳияси ижро этилди. Мадҳияни кантри-қўшиқчи Зак Браун АҚШ қуролли кучлари бирлашган хори ҳамроҳлигида куйлади
Win McNamee / Reuters / Scanpix / LETA
ММА жангчиси Майкл Чендлер жангдан олдин Оқ уй фойесида. Чендлер бразилиялик Маурисиу Руффига ютқазиб қўйди
Saul Loeb / Reuters / Scanpix / LETA
Оқ уй Жанубий майсазорида UFC турнири учун ўрнатилган арена
Evan Vucci / Reuters / Scanpix / LETA
Жангларни трибуналарда махсус таклиф этилган меҳмонлар кузатиб боришди, улар орасида кўплаб ҳарбий хизматчилар ҳам бор эди. Оқ уй ташқарисида эса бошқа томошабинлар учун фан-зоналар ташкил этилди
Kent Nishimura / AFP / Scanpix / LETA
Диего Лопес Стив Гарсия устидан ғалабасини нишонламоқда
Chip Somodevilla / Getty Images
Дана Уайт, Доналд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания трибунада. CNN маълумотига кўра, тадбирда Трамплар оиласининг барча аъзолари иштирок этган
Evan Vucci / AP / Scanpix / LETA
Алекс Перейра ва Сирил Ган ўртасидаги жанг. Оғир вазнда UFC чемпиони титулини Ган қўлга киритди
Evan Vucci / Reuters / Scanpix / LETA
Оқ уй яқинида ташкил этилган фан-зонадаги мухлислар. 14 июн куни АҚШ президенти қароргоҳи атрофига нафақат UFC ихлосмандлари, балки Трампнинг мухолифлари ҳам келишганди – улар президент сиёсатига қарши намойиш уюштиришди.
Allison Robbert / AP / Scanpix / LETA
Майкл Чендлерни мағлуб этган Маурисиу Руффи Доналд Трамп билан гаплашмоқда
Evan Vucci / Reuters / Scanpix / LETA
Кечанинг марказий баҳсида асли гуржистонлик бўлган ва Испания номидан турнирларда иштирок этиб келадиган Илия Топурия ҳамда америкалик Жастин Гейджи куч синашди. Улар октагонга Овал кабинет орқали чиқиб келишди.
Saul Loeb / AFP / Scanpix / LETA
Жанг Жастин Гейджининг ғалабаси билан якунланди. Ғолиб шарафига салют отилди
Saul Loeb / AP / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид