22 Март

09:50

БМТ Хавфсизлик кенгашида - Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюция

09:00

Сурхондарё вилоятида сел-сув тошқини содир бўлди

Қумқўрғон туманида содир бўлган сел-сув тошқини оқибатида 360 киши хавфсиз ҳудудда жойлашган яқин қариндошларининг уйларига вақтинча кўчирилди.  Батафсил

21 Март

22:29

2050 йилга бориб дунёнинг аксарият мамлакатларида аҳоли сони камаяди

19:05

Киев ёппасига ўққа тутилди: ёниб кетган машиналар, шикастланган уйлар ва ҳосил бўлган ўралар — фотосуратларда

Бир ойдан ортиқ давом этган танаффусдан кейин Россия Украина бўйлаб ёпирилма ракета зарбаси йўллади, ракеталарнинг катта қисми Киевга учирилди. Украина пойтахтида 13 киши жароҳатланган. Батафсил

13:46

Белгород иккинчи ҳафтадирки ўққа тутилмоқда. Россия бунга қандай чора топиши мумкин?

Белгород шаҳри ва Белгород области ўтган ҳафта бошидан буён ҳар куни баравар ўт очиш реактив қурилмаларидан ўққа тутилмоқда. Расмийларга кўра, ҳозиргача жами 19 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши яраланган. Губернатор сешанба куни 9 минг бола эвакуация қилинишини, чоршанба куни — мактаблар муддатидан олдин таътилга чиқарилишини маълум қилди. Батафсил

20 Март

16:59

Пентагон раҳбари: «Украина омон қолиши хавф остида»

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин украин армияси учун вазият хавфли тус олганини айтиб, бу Қўшма Штатлар хавфсизлиги учун ҳам таҳдид эканини қўшимча қилди. Батафсил

15:17

“Истеъмолчи манфаатлари устунлигини ҳисобга олиш тарафдоримиз” — Рақобат қўмитаси BYD импортига чеклов ҳақида

08:56

Ўзбекистонда 77 нафар спортчи келишилган ўйинларда иштирок этгани маълум бўлди

19 Март

22:18

Метеорологлар 2023 йил кўрсаткичларини бутун дунё учун «қизил сигнал» деб атади 

20:55

«Айрим мансабдорлар қўпол қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган» — Бош прокуратура Когондаги ЙТҲ ҳақида

Бухоро вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган текширишда айрим мансабдор шахслар мактаб болаларини автобусда ташиш ва ҳамроҳлик қилиш ишларини ташкил қилишда қўпол қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганликлари аниқланган. «Мансабга совуққонлик билан қараш» ҳолати бўйича алоҳида жиноий иш очилган. Батафсил

20:45

Дунёнинг атиги етти мамлакатида ҳаво сифати ЖССТ тавсияларига жавоб беради 

20:22

Бухородаги ЙТҲ қурбонлари сони ортди

Когон туманида мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус чорраҳада юк машинаси билан тўқнашиши ортидан яна бир ўқувчи қиз вафот этди. У шифохонада оғир аҳволда қолаётганди. Батафсил

19:55

«Путинга табрик йўқ» ва «ҳатто кутилмаган натижа». Россиядаги сайловларга дунёда қандай реакция қилинди?

Ғарб бу сайловларни эркин бўлмаган ва адолатсиз деб атади, Германия ташқи ишлар вазирлиги энди ҳужжатларда Путиннинг лавозимини кўрсатмаслигини эълон қилди, аммо Путиннинг айрим иттифоқчилари анча илтифотли табриклар йўллади. Батафсил

19:32

Пропискадаги бегоналар ва кутилмаган солиқ – Адлия масъуллари изоҳ берди

15:50

“Ҳидига чидаб бўлмаяпти”: Ўрта Чирчиқда меҳмонхонанинг канализацияси ариққа оқизилмоқда

Kun.uz'га мурожаат қилган фуқароларга кўра, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида меҳмонхонадан чиқаётган оқова сувлар аҳоли ва фермерлар қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ариққа оқизиб қўйилган. Туман ва вилоят масъулларига шикоятлар натижа бермаган. Собиқ амалдор бўлган тадбиркорга қатъийроқ чора кўриш учун қонунлар ҳам заифлик қилмоқда. Батафсил

14:29

АҚШда ўзбекистонлик аёл собиқ эри томонидан отиб ўлдирилди

Қотил ўз жонига қасд қилган. Маълумотларга кўра, улар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчилари бўлишган. Батафсил

13:22

BYD автомобилларининг импорти чекланиши мумкин

“Ўзавтосаноат” билан бирга Жиззахда завод қураётган Хитой бренди ўз маҳсулотларининг Ўзбекистонга импортини “тартибга солиш”ни сўраяпти. Бу олиб кирилаётган моделларнинг маҳаллий иқлим ва йўл шароитларига мослашмагани билан изоҳланган. 1 июлгача бу борада рақобат қонунчилиги ва Жаҳон савдо ташкилоти принципларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар ишлаб чиқиладиган бўлди. Батафсил

11:32

Светофор ишламаган, юк машина асосий йўлда ҳаракатланган – Бухородаги ЙТҲ видеоси пайдо бўлди

Когон туманида мактаб ўқувчиларини Бухоро шаҳрига театр томошасига олиб кетаётган автобус бетон қорувчи машина билан тўқнашгани маълум бўлди. Ушбу ҳолат тасвирланган видеода кўринишича, ЙТҲ содир бўлган чорраҳада ўша вақтда светофор ишламаётган бўлган, ҳаракатни тартибга солиш учун эса ЙПХ инспектори ҳам бўлмаган. Батафсил

18 Март

20:38

Мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти бўйича бош вазир бошчилигида комиссия тузилади

14:02

Бухорода мактаб ўқувчилари олиб кетилаётган автобус ЙТҲга учради. Бир ўқувчи ҳалок бўлган 

Когон туманидаги мактаб ўқувчилари Бухоро шаҳрига театр томошасига олиб кетилаётган бўлган. Бир ўқувчи ҳалок бўлган, яна бири жароҳатланган, 25 кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Kun.uz манбасига кўра, ўқувчиларни театрга олиб бориш дарс пайтида амалга оширилган.  Батафсил

06:20

Россияда сайлов якунлари. Асосий маълумотлар

Путин рекорд натижа билан ғалаба қозонди, давомат ҳам — Кремл хоҳлаганидек. Батафсил

17 Март

21:22

Фоторепортаж: Россия ва дунёда овоз беришнинг учинчи куни қандай ўтди?

Мухолифатчилар тарафдорлари соат 12:00да сайлов участкаларида тўпланишди, «эркинлик ўлими хотираси»га гуллар қўйилди ва бюллетенлар Навалний қабрига келтирилди. Россия ва хориждаги сайлов участкаларида яна нималар бўлди? Батафсил

15:30

Доллар мустаҳкамланди, нефт нархи қимматлашди – халқаро молия бозори шарҳи

09:54

Самарқандда ёш бола Damas’да занжирлаб қўйилгани видеоси пайдо бўлди

Бола Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Батафсил

16 Март

15:36

Филтрлар иш бермаяптими – Тошкент ҳавосининг яна ифлосланишига нима сабаб бўлди?

15 Март

17:27

Россияда уч кунлик сайлов. Жараён ҳақида асосий маълумотлар

Россия президентлик сайловида овоз бериш старт олди. 15 март тонгида аввалига шарқий регионларда, кейин бутун мамлакат бўйлаб овоз бериш участкалари очилди. Овоз бериш уч кун давом этади, регионларнинг учдан бир қисмида электрон овоз бериш ҳам мумкин. Сайлов якунларига кўра Владимир Путин бешинчи бор президентликка сайланишига шубҳа йўқ. Батафсил

16:27

ЕЧЛ чоракфинал ва яримфиналига қуръа ташланди

Яримфинал йўлланмаси учун «Реал» «Сити» билан, «Арсенал» «Бавария»га қарши ўйнайди. Батафсил
Top