Спорт | 08:56 / 20.03.2024
37605
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 77 нафар спортчи келишилган ўйинларда иштирок этгани маълум бўлди

2019-2023 йилларда 30 нафар футболчи ва ҳакамлар, 8 нафар мураббий, 7 нафар футбол клублари раҳбари ва 2 нафар футбол клуби маъмурияти ходими – жами 77 нафар спортчининг келишилган ўйинларда иштирок этгани аниқланиб, тегишли чоралар қўлланган.  

Фото: Getty Images

2019-2023 йилларда 77 нафар спортчининг келишилган ўйинлардаги иштироки аниқланган.

Ўзбекистонда 2019-2023 йилларда 30 нафар футболчи ва ҳакамлар, 8 нафар мураббий, 7 нафар футбол клублари раҳбари ва 2 нафар футбол клуби маъмурияти ходими – жами 77 нафар спортчининг келишилган ўйинларда иштирок этгани аниқланиб, тегишли чоралар қўлланган.  

ЎзА хабарига кўра, эндиликда бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қонунчиликда жиноий жавобгарлик масаласи кўзда тутилмоқда. Жиноят кодекси тегишли моддалар билан тўлдирилиб, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши ҳамда спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.  

Ушбу тартибларни ўз ичига олган «Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси айни пайтда парламент қуйи палатасида кўриб чиқилмоқда.  

Мазкур қонун лойиҳаси билан миллий қонунчилик замонавий халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда янада такомиллашади. Соҳада коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шаклланади, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади.

Мавзуга оид