25 Июнь

Кеча, 24 июн куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган Туркий кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилишида Туркий дунё туризм харитасини тузиш бўйича келишувга эришилди.

Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган Туркий Кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилиши иштирокчилари музокаралардан сўнг, Жоме мажмуасида жойлашган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди.

24 Июнь

Бугун, 24 июнь куни Қўқонда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирларининг VI йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Бугун, 24 июн куни Туркий кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилишида иштирок этиш учун келган меҳмонлар Қўқон шаҳрида тантанали кутиб олинди.

Фарғона шаҳрида қалбаки минерал ўғит ишлаб чиқараётган яширин цех фаолияти фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

23 Июнь

Риштон туманида келин қайнонасининг қарийб 10 миллион сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон ва Венгрия ректорларининг илк форуми бўлиб ўтди.

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг  ижро варақасига асосан қарздор М.Ж.дан ундирувчи “Avto alyans biznes” МЧЖ фойдасига “Tracker” русумли давлат белгили автомашинасидан тегишли давлат рақамини қайтариш бўйича мажбурий юклаш белгиланган. 

21 Июнь

Фарғона туманида четдан ноқонуний олиб кирилган тамаки ва алкоголли маҳсулотларни сотган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар қилмоқда.

19 Июнь

Марғилон шаҳрида машғулотларга қатнашмасдан туриб ҳам 15 кун ичида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган автомактаб устаси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар қилмоқда.

18 Июнь

Шоҳимардонда саёҳат мавсумини очиш бўйича тадбир бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров раҳбарлигидаги делегация Қирғизистоннинг Боткен вилояти раҳбарлари билан бирга Шоҳимардонни саёҳатга очиш жараёнида иштирок этишди.

17 Июнь

Фарғона вилояти Фарғона туманида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан қудуқдан икки нафар фуқаро олиб чиқилган. Улардан бири вафот этган. Иккинчисининг ҳаёти сақлаб қолинган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кўпроқ янгилик
Top