Қўқон Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти деб эълон қилинди
Қўқон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирларининг VI йиғилиши бўлиб ўтди.
Бугун, 24 июн куни Туркий кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилишида иштирок этиш учун келган меҳмонлар Қўқон шаҳрида тантанали кутиб олинди.
Қўқон шаҳрининг Жоме мажмуасида давом этаётган нуфузли тадбирда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) Бош котиби Бағдат Амреев, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбойжон ва Ўзбекистондан туризм вазирлари иштирок этмоқда.
«Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган бугунги Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши аъзо мамлакатларининг Туризм масалалари бўйича вазирларининг VI йиғилиши учун айнан Қўқон шаҳри танлангани бежиз эмас. Икки минг йиллик шонли тарихга эга бу шаҳар туркий дунёнинг маданият, санъат, илм-фан, адабиёт, дин, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик марказларидан бири саналади», дея Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Абдуҳакимов йиғилишда бир қатор таклифларни айтиб ўтди.
Давлатлар ўртасида транспорт логистикани ривожлантириш, маданий мерос объектларини асраш жамғармасини ташкил этиш, туркий давлатларнинг ягона маданий ва туризм тадбирлари тақвимини яратиш, Бобурийлар сулоласи ҳукмронлик қилган қадимги Ахсикент қалъаси ҳудудида «Туркий овоз» қўшиқ ва куй фестивалини ташкил этиш шулар жумласидан.
Шунингдек, Ипак йўли равнақига муҳим ҳисса қўшган Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти сифатида қўллаб-қувватлаш таклифи ҳам илгари сурилди. Бу йиғилиш иштирокчилари томонидан маъқулланди.
Шундан сўнг Қўқон шаҳри ҳокими Маъруфжон Усмоновга рамзий калит топширилди.
Сарвар Зияев.
Мавзуга оид
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024