Ўзбекистон | 11:08 / 09.07.2021
47183
3 дақиқада ўқилади

10 июль куни Тошкентда ҳаво ҳарорати пасайиб, ҳаво бироз булутли бўлиши кутилмоқда

9-10 июлда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин.

«Ўзгидромет» 10 июль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши кутилаётганини маълум қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-25 даража, кундузи 34-36 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучаяди, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучаяди, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Тошкент, Самарқан, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучаяди, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучаяди, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучаяди, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.гача кучаяди, баъзида 25-30 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-21 даража, кундузи 21-26 даража бўлади.

Мавзуга оид