23 Август

Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳрига бошқа ҳудуддан келган одам қизиқ ҳолатни кўриши мумкин. Шаҳардаги аксарият уйлар, уларнинг қўрғон деворлари тошдан қурилган. Ушбу манзара кузатувчида гўёки тарихий даврга қайтиб қолгандек тасаввур уйғотади.

21 Август

Қишлоқ жойларида кўпчилик оғилхона, тандирхона ёки қўрғон девор қуришда халқ орасида “дев ғишт” дея аталадиган ғишт туридан фойдаланади. Ҳажми анча катта ҳамда вазни оғир бўлгани учун уни девга қиёслашади. Навоий вилояти Кармана туманининг Боғишамол маҳалласида яшовчи Нигора Ҳамроева ҳар йили минглаб ана шундай катта ҳажмли ғишт қуйиб сотади.

20 Август

Кармана туманида жойлашган почта алоқа бўлими орқали 2019 йил март-декабрь ойларида истеъмолчилардан фойдаланилган табиий газ учун қабул қилинган қарийб 240 миллион сўм пул абонентларнинг ҳисоб рақамига тушмаганлиги аниқланди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабар бермоқда.

19 Август

2021 йилнинг 18 август куни Польша ҳарбий-ҳаво кучларининг Lockheed C-130H Hercules ҳарбий самолёти 50 кишини Афғонистондан Ўзбекистонга олиб келди.

17 Август

2021 йилнинг 1 август куни Навбаҳор туманининг Янгийўл маҳалласида яшовчи фуқаро симёғочга чиқиб, ток уриши оқибатида вафот этган. Навоий вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилаётганини маълум қилди.

Нурота туманида мудҳиш автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

16 Август

Август ойида Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Конимех, Хатирчи туманлари ва Навоий шаҳри ҳудудидан радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи бўйича 15 та жой сотувга чиқарилди.

Навоий шаҳри ҳудудида инсон ўлими билан боғлиқ мудҳиш автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙХҲБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

14 Август

Кармана ва Навбаҳор туманларида фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўламасдан қочиб юрган қидирувдаги 5 нафар ота топилди. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. 

Учқудуқ туманида 87,3 миллион сўмлик темир қувурларни ўмармоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

13 Август

Навоий шаҳрида пропан ташувчи юк машинасига ўрнатилган газ баллони шохобча ҳудудида портлаб кетди. Натижада шу яқин атрофдаги енгил машина ичида бўлган тўрт киши турли даражада куйиш жароҳатини олди.

11 Август

Kun.uz Зарафшон шаҳар прокуратураси шаҳар ҳокимининг 2021 йил апрель-май ойларидаги 59та фармойишини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан судга ариза киритгани, шаҳар ҳокимлиги прокуратуранинг келтираётган важларини асоссиз деб ҳисоблаётгани ҳамда ўртада 59 нафар фуқаро сарсон бўлгани ҳақида маълум қилганди.

Кўпроқ янгилик
Top