19 Июнь

18 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Жўқорғи Кенгеснинг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

18 Июнь

Нукусда тунги вақтда ертўладан кабель ўғирлаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

17 Июнь

Uzbekistan Airways 21 июндан бошлаб Нукус—Ақтау—Нукус йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун Қорақалпоғистоннинг Хўжайли, Тахиатош ва Мўйноқ туманлари ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди. Булар ҳақида ҳокимларнинг ахборот хизмати ходимлари хабар беришди.

16 Июнь

Қонликўл туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ aхборот хизмати хабар берди.

15 Июнь

Нукус давлат педагогика институти ректори Байрамбай Ўтемуратов Санкт-Петербург шаҳридаги Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетига бориб, университетнинг халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Юлия Комарова билан учрашди. Бу ҳақда НДПИ матбуот котиби хабар берди.

Олдинроқ 18-20 июнь кунлари Мўйноқ туманида «Ралли Мўйноқ – 2021» автомобиль спорт мусобақалари бўлиб ўтиши ҳақида маълумот бергандик (https://t.me/kunuzqoraqalpogiston/3559). Мусобақага бош соврин сифатида президент совғаси – 2 дона «Nexia» машинаси қўйилган.

14 Июнь

2021 йилнинг 5 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида «Nexia» машинаси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида зовурга тушиб кетган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

10 июнь куни Нукус шаҳрида ўтказилган фестивалдан сўнг оммавий муштлашув содир бўлди ва ижтимоий тармоқларда ушбу жанжалнинг видеотасвирлари кенг тарқалди.

12 Июнь

Кеча Нукус Олимпиа заҳиралари коллежида «Ташаббус-2021» кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши хабар берди.

Қорақалпоғистонда хизмат сафарида бўлиб турган Сенат раиси Танзила Нoрбаева 11 июнь куни  Жўқорғи Кенгесда ўтказилган йиғилишда иштирок этди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар бермоқда.

Миллий гвардия ахборот хизмати хабар беришича, 10 июнь куни соат 22:10 ларда Нукусда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари келиб тушган хабарга кўра кўрсатилган манзилга етиб борган. Улар шаҳар ҳудуди бўйлаб ўтган «Дўстлик» каналига ўзини ташлаган қизни сувдан қутқариб олган.

Кўпроқ янгилик
Top