15:16 / 12.06.2021
2702

Оролқум учун 5 млн 200 минг туп саксовул кўчатини етказиб берган аёлни биласизми?

Кеча Нукус Олимпиа заҳиралари коллежида «Ташаббус-2021» кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши хабар берди.

Қатнашчилар орасида Мўйноқдан «Байниязова Нафиса» фермер хўжалиги раиси Нафиса Байниязова ҳам иштирок этган. Таъкидланишича, у ўтган йили Оролқумга экиш учун 5 млн 200 минг туп саксовул кўчатини етказиб берган.

2011 йилда иш бошлаган фермер аёлнинг бугунги кунда 600 гектар ер майдони мавжуд. Ҳозирда унинг тасарруфида 500дан ортиқ майда шохли қўй-эчки, 100дан ортиқ қора моллари бор. Паррандачиликда ҳам илғор фермернинг 200дан ортиқ ҳар хил товуқлари ҳам унинг кўп тармоқли фермер сифатида иш олиб боришида қўл-қанот бўлмоқда.

Top