13 Сентябрь

Август ойида 4123 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

10 Сентябрь

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлди.

9 Сентябрь

Август ойида қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани маълум қилинди.

Uzbekistan Airways Нукус – Мўйноқ – Тошкент йўналишидаги авиақатновни йўлга қўймоқда.

7 Сентябрь

Президентнинг “Қорақалпоғистонда тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. 

6 Сентябрь

2022 йил 15 сентябрдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахсларга темир йўл чипталарини расмийлаштиришда йўл ҳақининг тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма белгиланди, деб хабар берди «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ.

31 Август

Президент фармони билан, Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун кўплаб йўналишлардаги имтиёзларнинг янги пакети тасдиқланди.

30 Август

Намойишларда қатнашганликда гумонланаётган ва депутатлар сўрови билан қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилган фуқаролар сони 34 нафарга етди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, 24 нафар гумонланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди.

29 Август

Парламент комиссияси ва Жўқорғи Кенгес Бош прокуратурага таклиф киритди. Қилмишидан пушаймон бўлган, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари бор, оилавий шароити оғир ва оилада ёлғиз боқувчи бўлган фуқароларга тайинланган қамоқ эҳтиёт чорасини енгилроғига алмаштириш сўралмоқда. Улар орасида аёллар ҳам бор.

26 Август

“Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги кенг нишонланади.

Кўпроқ янгилик
Top