Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг айрим тоифадаги аҳолиси учун темир-йўл чипталарига чегирма белгиланди
2022 йил 15 сентябрдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахсларга темир йўл чипталарини расмийлаштиришда йўл ҳақининг тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма белгиланди, деб хабар берди «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ.
Бу ҳақда «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги (31.08.2022) Президент фармонининг 11-бандида қуйидагича белгилаб қўйилган эди:
«Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий ҳимоя дастурлари қамровини кенгайтириш йўналиши доирасида 2022 йил 15 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти истиқомат қилаётган ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар учун темир йўл ва авиайўловчилар чипталарини сотиш 50 фоизлик имтиёзли тарифлар бўйича амалга оширилсин ҳамда йўловчи ташувчи компанияларнинг ушбу имтиёзларни тақдим қилиш билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон Республикаси бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилсин».
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабарига кўра, имтиёз 2022 йил 15 сентябрдан барча маҳаллий йўналишда ҳаракатланадиган йўловчи поездлар учун амал қилади.
Ҳозирча «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компанияси бундай имтиёз шартлари ҳақида хабар бермади.
Президент фармонида имтиёзнинг қачонгача амал қилиши белгиланмаган.
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
18:31 / 29.05.2026
Москва-Душанбе поезди ҳаракати 6 йиллик танаффусдан сўнг тикланади
20:05 / 28.05.2026
Мундиал чипталари нега рекорд даражада қимматлашиб кетди?
09:23 / 28.04.2026