6 Сентябрь

У сўнгги кунларда оғир дард билан курашиб келган ва Тошкентда гематология марказида даволанишда бўлган.

4 Сентябрь

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида қиймати 25 миллиондан зиёд бўлган ноқонуний парфюмерия маҳсулотлари ушланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.

30 Август

Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳудудида крипто-актив қурилмаларидан (Майнинг-ферма) ноқонуний фойдаланиш ҳолатини аниқлаш борасида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.

29 Август

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани 9-сонли умумтаълим мактаби директори томонидан ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси маълум қилди.

26 Август

Zнвар-июл ойларида Тошкент шаҳри энг юқори фаоллик барометри индекси билан рейтингда 1-ўринни эгаллади. Кейинги ўринларни Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари эгаллади.

Икки нафар фуқарони хорижий олий таълим муассасасига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб 3200 АҚШ доллари сўраган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

25 Август

Сирдарё вилояти Оқолтин туманида Қашқадарё вилоятида яшовчи шахс бошқарувида бўлган Lacetti йўл-транспорт ҳодисасига учраб, бир неча марта ағдарилган.

24 Август

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида хорижга чиқувчи фуқароларга коронавирусга чалинмаганлиги қайд этилган сохта ҳужжатлар тайёрлаб келган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси маълум қилди.

Сирдарё вилоятида 1076 та ҳолатда 30,20 гектар ер майдонидан фуқаролар ва мансабдор шахслар ноқонуний тарзда фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда вилоят кадастр бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.

23 Август

Талаб юқори дори воситаларини Пискент туманида 23 минг, Ширин шаҳрида 3 минг АҚШ долларига сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

18 Август

«Ғаллаорол» МГҚБ Пахтакор-Янгиер МГ газ қувурида (Д-1020 мм) таъмирлаш (олов) ишларини олиб бориш мақсадида, 2021 йил 18 август куни соат 9:00дан 17:00  га қадар Сирдарё вилоятининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Сирдарё» газ таъминоти филиали Kun.uz’га маълум қилди.

16 Август

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги йўл четига ўрнатилган номи бор, ўзи йўқ «Сайёҳлар учун марказ» ҳақидаги видеолавҳа кузатувчиларнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди. 

Кўпроқ янгилик
Top