Президент Сайхунободдаги аҳволни яхшилашга эътибор қаратмаган ва пастга тушиб ишламаган раҳбарларни танқид қилди
Президент Сайхунобод туманидаги йиғилишда жойлардаги раҳбарлар Сайхунободдаги аҳволни яхшилашга эътибор қаратмагани, шунинг учун Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Сайхунобод тумани ҳокими ва унинг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилганини айтиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташриф буюриб, томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.
Давлат раҳбари нега айнан шу туманга келганини изоҳлади.
Сайхунобод аҳолиси яхши яшашга, даромадли бўлишга, болаларини ўқитишга интилаётгани, лекин тумандаги оғир иқтисодий аҳвол бунга тўсқинлик қилаётгани қайд этилди.
Тадбиркорлик, бандлик, камбағалликдан чиқаришга катта-катта маблағлар ажратилаётганига қарамай, Сайхунободдаги 19 та маҳаллада яшайдиган 83 минг аҳолини қанчасига бу имкониятлар етиб бораяпти, деган савол очиқ қолмоқда.
Шунинг учун бугунги йиғилиш томорқа ва уй хўжаликларини ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишда нафақат Сайхунобод, балки бутун мамлакатимиз учун туб бурилиш ясайди.
Жойлардаги ва республика даражасидаги раҳбарлар Сайхунободдаги аҳволни яхшилашга эътибор қаратмагани, пастга тушиб ишламагани, фақат йиғилиш ўтказиш билан чеклангани танқид қилинди.
Мисол учун, туманда 2 минг 400 та ишсиз бор, камбағаллик даражаси – 14 фоиз, маҳаллий бюджет тушуми 27 миллиард сўм, харажати 67 миллиард сўм.
«Бир сўз билан айтганда, Сайхунободда тадбиркорлик ўсмаяпти, Янги Ўзбекистон нафаси сезилмаяпти», деди давлат раҳбари.
Шу боис, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, Сайхунобод тумани ҳокими ва унинг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, ўрнига замонавий раҳбарлар қўйилгани таъкидланди.
- Эслатиб ўтамиз, 11 март куни Сайхунобод тумани ҳокими Анвар Каримов ишдан олиниб, унинг ўрнига Комилжон Муллажанов туман ҳокими этиб тайинланганди. Каримов 2019-2023 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлган, 2023 йил давомида аввалига ярим йилдан ошиқ вақт давомида иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари бўлиб ишлаган, август ойида қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосар этиб тайинланган, ноябр ойидан буён Сайхунобод тумани ҳокими эди.
- Шунингдек, Абдураҳим Умаров Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаганди. У бу лавозимда 2023 йил апрелидан буён ишлаб келган Раҳимжон Бобоев ўрнида иш бошлаганди.
Мавзуга оид
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
13:10 / 06.10.2024
Антикоррупция агентлиги: Сирдарё вилоятида 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этган
13:20 / 29.09.2024
Сирдарёда Гулистон Сув иншоотлари бошқармаси ер кадастри бўлим бошлиғи ушланди
10:43 / 25.09.2024