10:10 / 02.02.2020
0
17998
Наманган вилояти «ГАИ»га янги бошлиқ тайинланди

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган полковник Равшан Азадбекович Юнусметов Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига янги бошлиқ этиб тайинланди.

Равшан Юнусметов

Подполковник Руслан Борисович Забиров Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Руслан Забиров

Руслан Забиров бунга қадар Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси, ахборот-таҳлил бўлими муҳим топшириқлар бўйича инспектори лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Тошкент шаҳри Миробод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг тезкор ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган подполковник Музаффар Махаматгазиевич Сайдазимов Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Музаффар Сайдазимов

Бундан аввалроқ полковник Улуғбек Мусаев Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг пробация ва жазони ижро этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top