00:16 / 05.03.2020
1
5109
Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси расмий Telegram-каналини очди
Фото: Facebook/Embassy of the Republic of Uzbekistan in Seoul

29 февралдан Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси ҳузурида оператив штаб ўз ишини бошлади ва у Жанубий Кореяда COVID-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар 24 соатлик тартибда фаолият кўрсатади.

2 мартдан бошлаб Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган ватандошларимизни тезкор хабардор қилиш учун Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги элчихонаси Telegram мессенжерида ўзининг расмий каналини очди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Элчихона дипломатик ваколатхона ҳузуридаги оператив штаб аъзолари билан алоқага чиқиш маълумотларини (мобил телефонлар рақамлари) эълон қилди.

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси: (+82) 2 574-65-54, (+82) 2 577-36-60

Зокир Саидов, сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи: (+82) 10-7281-7731

Алишер Абдусаломов, савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи: (+82) 10-3213-1972

Эркин Ходжаев, биринчи котиб: (+82) 10-2674-7798

Акбаржон Тураев, биринчи котиб: (+82) 10-6659-4504

Ҳайдар Файзиев, консул, иккинчи котиб: (+82) 10-6802-1969

Абдуманнон Исанов, атташе: (+82) 10-3213-4505

Аюбхон Абдуллаев, “Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхонаси: (+82) 10 8718-6850

Алишер Сулаймонов, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси: (+82) 10-9910-0057

Элчихона интернет-ресурслари:

Элчихона веб-сайти: http://uzbekistan.or.kr

Элчихонанинг Facebook’даги саҳифаси: fb.com/Embassy-of-the-Republic-of-Uzbekistan-in-Seoul

Элчихонанинг Telegram’даги расмий канали: t.me/uzbekembassykorea

Facebook’даги “Uzbek students in Korea” гуруҳи: fb.com/groups/1225827444169019

Telegram’даги “Uzbek students in Korea” гуруҳи: t.me/uzbek_students_korea

Аввалроқ Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси ҳузурида оператив штаб ўз ишини бошлагани ва у Корея Республикасида COVID-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар 24 соатлик тартибда фаолият кўрсатиши маълум қилинганди.

Оператив штаб берган маълумотга кўра, 3 март эрталаб ҳолатига кўра Корея Республикаси ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирусга чалинганлар қайд этилмаган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top