12:30 / 08.09.2020
3911
«Boburjon Building Group»дан кўркам ва мустаҳкам иншоотлар учун профессионал қурилиш хизмати!

Катта бино ва иморатлар қуришни режалаштирдингизми? Қурилиш учун сифатли, ишончли материаллар топиш ҳақида бош қотиряпсизми? Иншоотнинг ташқи қиёфаси бетакрор кўринишда бўлиши учун малакали усталар билан ҳамкорлик қиласизми? Мукаммал турар-жой ёки меъморий комплекс бунёд этишни истаган ҳар бир киши қурилишнинг барча жараёнларига жиддий эътибор қаратиб, тажрибали мутахассислар билан боғланиши зарур. 

Травертин сувоқлар ва алюкобонд панеллар монтажи билан кўплаб хусусий хонадонлар ҳамда офислар фасадини мукаммал кўринишга келтириш борасида «Boburjon Building Group» қурилиш компанияси бу борада катта тажрибага эга. 

Компания Тошкент шаҳри ва бутун Ўзбекистон бўйлаб катта қурилиш лойиҳалари учун қуйидагиларни таклиф этади.

Мобил контейнерлар қуриш

Ҳозирда дунё бўйлаб урфга айланаётган иҳчам мобил контейнерлардан офис ёки дўкон сифатидафойдаланиш мумкин. Шунингдек, улар шинамгина уй ёки омборхона кўринишида ҳам хизмат қилиши мумкин. «Boburjon Building Group» мустаҳкам, юқори сифат талабларига жавоб бера оладиган замонавий контейнерларни таклиф этади. 

 

Сэндвич, туникабонд ва алюкобонд панеллар ўрнатиш

Юқорида санаб ўтилган панеллар бино қурилишидаги асосий жараён саналади. Уларни ўрнатиш ва монтаж қилишда қурилиш техника қоидаларига амал қилиш профессионал маҳорат талаб этади. Шу сабабли, бу борада ўз ишининг усталарига мурожаат этиш жуда ҳам зарур. 

 

Травертин сувоқ ишларини амалга ошириш

Маълумки, травертин сувоқлари ўзининг чидамлилиги билан кўплаб устунликларга эга. Компаниянинг бир неча йиллик иш тажрибасига эга мутахассислар жамоаси мазкур жараённи ҳам аъло даражада амалга оширишга ёрдам беради.

Профессионал монтаж қилиш ишлари ва ҳ.к.

«Boburjon Building Group» бинодаги монтаж қилиш жараёнларига алоҳида эътибор қаратади. Ҳар бир қурилиш лойиҳасининг техник хусусиятлари, фойдаланилаётган материаллар, дизайнни ҳисобга олган ҳолда монтаж режаси тузилади. Кўрсатилган хизмат эса узоқ вақтгача ўз сифати ҳамда мустаҳкамлигини йўқотмаслигига кафолат берилади.

Шиддат билан ўзгараётган замонда биноларнинг фасади учун маълум муддатдан сўнг «эскириб» қолмайдиган, узоқ муддат трендда турувчи архитектура намунасини яратиш жуда муҳим. Шундай экан, сифатли панеллар ўрнатиш ва монтаж хизматларини ўз ишининг усталарига, яъни «Boburjon Building Group» компаниясининг профессионал ходимларига топширинг. Компания мутахассислари ҳар бир бинога индивидуал ёндашиб, унинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда ишлашади.

Шошма-шошарлик билан ишни қўл учида бажариб топширадиган «уддабуронлар»дан эҳтиёт бўлинг!

Маълумот учун телефон: +99894 6279999, +99893 1220000

Инстаграм: @bbg.uz

Телеграм: t.me/bbguz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top