18:18 / 10.09.2020
35396
6та туманда ва бир шаҳарда ИИБнинг янги бошлиқлари тайинланди

Қорақалпоғистоннинг Қораўзак, Фарғона вилоятининг Учкўприк, Андижон вилоятининг Асака ва Балиқчи, Қашқадарё вилоятининг Ғузор, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманларида ва Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида ИИБнинг янги бошлиқлари иш бошлади.

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, подполковник Сабит Абдижамилович Утамбетов Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

подполковник Сабит Абдижамилович Утамбетов

Тайинловга қадар С.Утамбетов Нукус шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

  • Қораўзак тумани ИИБга 2017 йил декабридан буён подполковник Маҳмуд Максетович Раметов раҳбарлик қилиб келаётганди. Аввалроқ Қораўзак тумани ИИБ бошлиғи машинаси 23 яшар йигитни уриб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Подполковник Дилмурод Хатамович Валиев Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Дилмурод Хатамович Валиев

Тайинловга қадар Д.Валиев Олмалиқ шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

  • У бу лавозимда 2020 йил мартидан буён ишлаган подполковник Олим Закирович Эргашев ўрнини эгаллади.

Подполковник Аброржон Аъзамжонович Мавлонов Фарғона вилояти Учкўприк тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Аброржон Аъзамжонович Мавлонов

Тайинловга қадар А.Мавлонов Ўзбекистон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

  • Учкўприк туман ИИБнинг аввалги бошлиғи, подполковник Алишер Ашуров шу йилнинг августида Марғилон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланганди. 

Подполковник Сардорбек Рахимжонович Умаров Андижон вилояти Асака тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Сардорбек Рахимжонович Умаров

Тайинловга қадар С.Умаров Балиқчи тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

  • Асака тумани ИИБга 2019 йил июнидан буён подполковник Нурилло Сайдуллоевич Билолохунов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Подполковник Нурилло Сайдуллоевич Билолохунов Андижон вилояти Балиқчи тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Нурилло Сайдуллоевич Билолохунов

Тайинловга қадар Н.Билолохунов Асака тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

  • Балиқчи туман ИИБнинг аввалги бошлиғи С.Умаров Асака тумани ИИБга раҳбар бўлди.

Подполковник Зафар Жомурадович Турсунов Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Зафар Жомурадович Турсунов

Тайинловга қадар З.Турсунов Қарши шаҳар бўйича ИИО ФМБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

  • Ғузор туман ИИБга 2018 йил августидан буён майор Суннат Раҳмонов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Подполковник Ғайрат Чориевич Хўжамқулов Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Ғайрат Чориевич Хўжамқулов

Тайинловга қадар Ғ.Хужамқулов Музработ тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

  • 2020 йил мартидан буён Қизириқ туман ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган подполковник Анвар Маматович Нормаматов шу йилнинг августида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Top