17:28 / 12.11.2021
712
Самарқандда фуқаронинг электр энергиясидан қарздорлигини йўқ қилиб беришни айтиб пул олган шахс ушланди
Фото: Прокуратура департаменти

Самарқанд вилояти Иштихон туманида фуқаронинг электр энергиясидан қарздорлигини йўқ қилиб беришни айтиб пул олган шахс ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда, Иштихон тумани электр таъминоти корхонаси ходими Р.Т. фуқаро Х.га нисбатан тузилган далолатномани ҳамда электр энергиясидан қарздорлигини йўқ қилиб бериш ва маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига 5 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top