13 Ноябрь

Президент раислигида 2 ноябрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқ ижроси доирасида Фарғона вилояти Боғдод туманида бунёд этилган Гулистон йўлдош шаҳарчаси ҳамда вилоятда амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан таништириш мақсадида Республика ОАВ вакиллари учун 8-9 ноябрь кунлари Медиа-тур ташкил этилди.

12 Ноябрь

Фарғона шаҳридаги Тарона кўчасидаги кўп қаватли уйларда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар ётқизилаётган янги асфалт йўл оқибатида ёғин-сочинларда тўпланган сув уй ертўлаларигача кириб кетиши мумкинлигини баён қилишди.

10 Ноябрь

Собиқ профилактика инспектори Фарғона вилояти Қува туман ИИБ бошлиғи ўринбосари устидан очиқ шикоят қилди.

9 Ноябрь

Фарҳод Деҳқонов Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси раҳбари этиб тайинланди, Баҳромжон Жуманов Фарғона вилоятида шу лавозимни эгаллади.

8 Ноябрь

Водийнинг дов-дарахтлари, дарёлари, қир-адирлари кузакда ўзгача чирой касб этади. Фаолиятимиз юзасидан ҳар куни Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларини кезиб, доимий ҳамроҳимиз бўлган фотокамера билан гўзал водий табиати, одамларини йўл-йўлакай суратларга тушириб борамиз.

6 Ноябрь

Фарғонада такси ҳайдовчисини ўлдириб, машинасини олиб қочган 4 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти прокуратураси матбуот котиби Kun.uz мухбирига хабар берди.

5 Ноябрь

Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида фуқароларга сохта ПЗР-тестлар тайёрлаб бераётган шахслар ушланган. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар бермоқда.

4 Ноябрь

«Азимбой» МФЙ ҳудудини қутуриш касаллиги бўйича носоғлом пункт деб эълон қилиш ва чеклов қилиш тўғрисида туман ҳокимининг қарори 3 ноябрь куни эълон қилинган.

3 Ноябрь

Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи катта миқдордаги маблағни ўзлаштирганликда гумон қилиниб қўлга олинди.

2 Ноябрь

Аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш ҳамда экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси муҳокама қилинган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳисоботини тинглади.

Муҳаммадазиз Содиров Фарғона вилояти Риштон туманидаги 27-мактабнинг 5-синфида таҳсил олади. У 2018 йилда Москва шаҳрида ўтказилган «ALOHA ментал арифметика» халқаро мусобақасида 5–7 ёш тоифасида Тони Тотс босқичи бўйича чемпион бўлган.

1 Ноябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Фарғонаазот” АЖ устав капиталидаги 99,02 фоиз улушни хусусийлаштириш жараёнларига халқаро нуфузга эга консультант ва аудиторлик компанияларини танлов асосида жалб этганини маълум қилди.

Кўпроқ янгилик
Top