7 Ноябрь

Аудиода айрим мактаб директорлари «ҳаромхўрлар» деб ҳақорат қилинади.

5 Ноябрь

Асака туманида жойлашган адирликда янгича усулда иссиқхона қуриляпти. Ҳаво ўтказмайдиган материал эмас, тўрдан қопланган иссиқхонада баҳордан кузгача “Net House” усулида маҳсулот етиштириш мумкин. Малина, помидор ва бодрингни синов тариқасида эккан ташаббускорлар ҳозир илк ҳосилни ола бошлашган.

4 Ноябрь

2022 йил январ-сентябр ойлари якунига кўра, автомобилларни ижарага бериш ва лизинг хизматлари бўйича энг юқори ҳажм Aндижон шаҳрида қайд этилган.

Қайси ҳудудда автомобиль ва мотоциклларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш энг кўп амалга оширилиши тўғрисида маълумот берилди.

31 Октябрь

Балиқчи туманидаги тадбиркор хорижий брендларнинг логотипидан фойдаланиб, контрафакт сумкалар ишлаб чиқарган. 3974 та сумка Андижон ва Фарғона вилоятларидаги 1-синф ўқувчиларига “Президент совғаси” деб берилган. Адлия вазирлиги тадбиркорни жаримага торттирди, ўқувчиларга бошқа сумкалар берилди.

27 Октябрь

Асака туманида икки тадбиркор ичимлик суви учун қудуқ қазишда келишолмаяпти. Улардан бири вилоят ҳокимининг оғзаки топшириғи билан ишнинг анча қисмини бажариб қўйган, иккинчиси эса тендерда ғолиб чиққан. Бу низодан учинчи томон – оддий одамлар ютқазяпти.

25 Октябрь

Янгийўлда 32 сотих ерни сотишда гумонланаётган шахслар ушланди. Улардан бири туман Кадастрлар палатаси муҳандиси бўлган.

Бахтиёр Маматкаримов Андижон тумани ҳокими этиб тайинланди.

24 Октябрь

Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобиль йўллари 2026 йилгача қуриб битказилади. Бу ҳақда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори Зокир Бозоров маълум қилди.

23 Октябрь

Қирғизистонда 23 октябрь куни Тошкент вақти билан 20:24 да содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди.

22 Октябрь

Андижон вилояти, Хўжаобод туманида Умра зиёратига боришни истаган фуқароларни алдаб, пулини ўзлаштириб юборган шахс қўлга олинди. 

20 Октябрь

Катта ёнғин бозордаги 56 та дўконни қамраб олган. Уларнинг аксариятидаги товар-буюмлар куйиб, яроқсиз ҳолга келган. Вайронкор ёнғин сабаби номаълум, электр токидаги қисқа туташув деган тахмин бор. Kun.uz мухбири ёнғин оқибатларини тасвирга олди, дўкондорлар ва шаҳар ҳокими билан суҳбатлашди.

Кўпроқ янгилик
Top